Бугун Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга педагог-кадрларни саралаб олиш танлови якунлари юзасидан онлайн мулоқот очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда Президент таълим муассасалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Кенжаев ва Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев иштирок этишди.
Онлайн очиқ мулоқотда ўқитувчилар қатнашиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга масъуллардан тўғридан-тўғри жавоб олишди.
Онлайн мулоқотда педагоглар мурожаат йўллаши учун Агентлик ва Вазирлик томондан ушбу почта ва телефон рақамлари тақдим этилди.
Президент таълим муассасалари агентлиги почтаси – murojaat@piima.uz
Халқ таълими вазирлиги:
(71) 241-01-92 Кадрлар бўлими
(71) 202-09-09 Call-марказ
(91) 308-85-94 Телеграм орқали боғланиш учун.