Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу саволга жавоб бериб ўтди.
100 дан ортиқ касблардан бирини эгаллаш истагида бўлган, жорий йил 9 синф битирувчиларининг ҳужжатлари my.edu.uz электрон платформаси орқали 2023 йилнинг 1 июл кунидан 20 июл (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.
Платформага:
- туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари;
- 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.
Касб-ҳунар мактабига онлайн ариза топшириш бўйича қуйидаги видео йўриқнома орқали танишишингиз мумкин.
P.S. Маълумот ўрнида, бугунги кунда республикамизда 330 та касб-ҳунар мактаблари фаолият кўрсатмоқда.