Таълим сифатини оширишга қаратилган учрашув чоғида давлат раҳбари ўқитувчилар фаолиятига халал берувчи тизимлар ҳақида гапирди.
Шавкат Мирзиёев таълим соҳаси мутасаддилари ҳамда ўқитувчилар билан мулоқотда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари мактабда ўтилган фанлар бўйича ўтказилиши бўйича берилган таклифни маъқуллади.
“Бу номутаносибликка барҳам бериш керак. Мактабда ўтилмаган фанлар бўйича саволлар берилмаслиги керак. Мен бу бўйича топшириқ берганман”, — деди давлат раҳбари.