2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган танлов фанлар бўйича ўқув режа - Ta’lim / Образование

2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган танлов фанлар бўйича ўқув режа

Умумий ўрта таълим муассасалари учун 2024-2025 ўқув йилига мўлжалланган танлов фанлар бўйича ўқув режа тасдиқланди.


2024-2025-o‘quv yiliga mo‘ljallangan tanlov fanlar bo‘yicha o‘quv reja tasdiqlandi

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 96-сонли (26.03.2024 йил) «Умумий ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчиларининг қизиқиши ва қобилиятига кўра фанларни чуқурлаштириб ўқитиш ҳамда замонавий касбларни ўргатиш тўғрисида»ги буйруғи эълон қилинди.

Унга кўра 2024-2025-ўқув йилига қадар:

  • умумий ўрта таълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида танлов фанлари ҳамда бизнес ва касб-ҳунар йўналишларидан бирини танлаш бўйича сўровномалар ўтказилади;
  • сўровнома натижалари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг имкониятларини инобатга олиб, йўналишлар бўйича умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини шакллантирилади;
  • шакллантирилган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлатиш бўйича тегишли ишларни амалга оширади.

Умумий ўрта таълим муассасаларида танлов фанлари қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилади:

  • математика – физика;
  • кимё – биология;
  • она тили ва адабиёт – чет тили;
  • математика – чет тили.

Танлов фани жорий этиладиган синфда йўналишлар бўйича таълим жараёни мазкур буйруқнинг 2-иловаси билан тасдиқланган ўқув режалар асосида ташкил этилади.


Хорижий тиллар йўналиши бўйича танлов фанлари жорий этиладиган синфларда қуйидаги чет тилларидан бири иккинчи хорижий тил сифатида танланади:

  • инглиз тили;
  • корейс тили;
  • немис тили;
  • француз тили;
  • хитой тили;
  • япон тили.

Хорижий тиллар йўналиши бўйича танлов фанлари жорий этиладиган синфда таълим жараёни мазкур буйруқнинг 3- ва 4-иловалари билан тасдиқланган ўқув режалар асосида ташкил этилади.


Бизнес ва касб-ҳунар йўналиши жорий этиладиган синфларда касб йўналиши ҳамда қўшимча равишда иқтисодиёт ва бизнес фани танланади ва битта йўналиш ташкил этилади.

Бизнес ва касб-ҳунар йўналиши жорий этиладиган синфларни ташкил этишда мазкур буйруқнинг 7-иловаси билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаларида ўргатиладиган касб-ҳунарлардан мактаб ўзининг имкониятлари, ҳудудий шароити ва ота-оналарнинг фикрларидан келиб чиқиб, керакли йўналишлар бўйича ўқувчилар ўртасида сўровнома ўтказади.

 



Leave a Reply