Энди мактаб ва боғча атрофида тезлик махсус мосламалар ёрдамида назорат қилинади - Ta’lim / Образование

Энди мактаб ва боғча атрофида тезлик махсус мосламалар ёрдамида назорат қилинади

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари олдида транспорт воситалари тезлигини соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.


Endi maktab va bog‘cha atrofida tezlik maxsus moslamalar yordamida nazorat qilinadi

Энди мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофида, тезлик чегараси 30 км/соат қилиб белгиланган ҳудудларда тезликни ошириш ҳолати қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар томонидан аниқланиши амалиётга жорий қилинади. Бу ҳақда 5 октябр куни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) хабар берди.

Қайд қилинишича, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари олдидаги йўлларда транспорт воситалари тезлигини соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Аввалроқ, қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқаришида хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиши каби қоидабузарликларни ҳам аниқлаши жорий қилингани ҳақида хабар берилган эди.

манба