Дарс қолдираётган ўқувчиларнинг хонадонига «Огоҳлантириш хати» юборилади - Ta’lim / Образование

Дарс қолдираётган ўқувчиларнинг хонадонига «Огоҳлантириш хати» юборилади

Республикадаги барча мактабларга ота-оналарга юбориладиган “Огоҳлантириш хати” намуналари етказилган бўлиб, бу орқали дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлиги ҳам оширилади.

Эндиликда мактаб масъуллари томонидан шу намунадаги “Огоҳлантириш хати” тезкор равишда ўқувчиларнинг яшаш манзилларига етказилади.

Dars qoldirayotgan o‘quvchilarning xonadoniga Ogohlantirish xati yuboriladi

“Огоҳлантириш хати”да ота-оналар ўз фарзандларининг мактабга боришини таъминлаш масъулиятини ошириш мақсадида МЖтК 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун ҳар бир мактабга Миллий гвардия офицерлари бириктирилган.

МЖтК 47-моддасига асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.