Қўқон хонлиги - Ta’lim / Образование

Қўқон хонлиги

Қўқон хонлиги – ўзбек хонликларидан бири (18—19-асрлар). Пойтахти — Қўқон. Минглар уруғидан бўлган Шоҳрухбий 1709 йилда асос солган. Бу давлат таркибига дастлаб Қўқон, Наманган. Марғилон, Конибодом, Исфара ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар кирган. Абдураҳимбий даврида Бухоро хонлигига ҳарбий юриш қилиниб Самарқанд эгалланади (1732). Абдулкаримбий даврида 1746 йил қалмоқлар Фарғона водийсига ҳужум қилиб, Ўш, Андижон, Марғилон шаҳарларини эгаллаб, Қўқонни қамал қилган. Қўқонликлар ёрдамга келган Ўратепа ҳокими Фозилбий қўшинлари билан биргаликда уларни Фарғона водийсидан қувиб чиқаришган. Норбўтабий даврида Чуст ва Наманган бекларининг мустақиллик учун кўтарган ғалаёнлари бостирилган. Мамлакатда суғориш иншоотлари барпо қилинади, савдо ва ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги бирмунча ривож топади ва нисбатан арзончилик бўлади.

Норбўтабийнинг ўғли Олимбек ҳукмронлиги даврида Қўқоннинг сиёсий мавқеи янада кучайган, ҳарбий исло-ҳот ўтказилган, Оҳангарон воҳаси, Тошкент, Чимкент ва Сайрам тобе этилган, ташқи савдога ҳам эътибор кучайтирилган. 1805 йил давлат расман Қишлоқ хўжалиги деб эълон қилиниб, Олимбек “хон” унвонини олган. Олимхоннинг марказлашган кучли давлат тузиш борасида қилаётган ҳаракатлари айрим мансабпараст зодагонлар гуруҳида норозилик кайфиятларини вужудга келтиради. Натижада улар Олимхоннинг сафардалигидан фойдаланиб 1810 йил Қўқонда “Олимхон Тошкентда ўлди”, деган миш-миш тарқатишади ва унинг укаси Умарбекка тож кийгизадилар. Олимхон бундан хабар топиб, Қўқонга йўл олади, бироқ у Олтиқуш мавзеида отиб ўлдирилган.

Умархон даврида хонлик ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чоралари кўрилган. 1815 йил Бухоро хонлигига қарашли Туркистон, 1817 йил эса Ўратепа босиб олинган. Сирдарё бўйида бир қанча ҳарбий истеҳкомлар барпо этилган; суғориш иншоотларини кенгайтириш, каналлар қазиш, масжид ва мадрасалар қуришга эътибор берилган. Хусусан, Қўқон, Тошкент, Туркистон, Чимкент, Сайрам, авлиёота (ҳозирги Жамбул)да масжид ва мадрасалар қурилган. Мозорлар тартибга солинган. Умархон ҳукмронлиги даврида Қишлоқ хўжалигида фан, адабиёт, санъат нисбатан юксалган. Бунда унинг севимли хотини — машҳур ўзбек шоираси Нодирабегимнинг хизмати катта бўлган. Умархоннинг ўзи ҳам “Амирий” тахаллуси билан ўзбек ва тожик тилларида ғазаллар ёзган. Умархон вафотидан сўнг унинг 12 ёшли ўғли Муҳаммад Алихон тахтга ўтирган. Хон ёш бўлганлиги учун давлатни дастлабки даврда онаси Ноди-рабегим бошқарган. Нодирабегим маданият ва санъатни ривожлантиришга интилган.

1826 йил Шарқий Туркистонда хитойларга қарши бош кўтарган мусулмон аҳолига ёрдам бериш учун қўшин тор-тиб борилган. Натижада Хитой ҳукумати Шарқий Туркистоннинг 6 та шаҳри (Оқсув, Қашқар, Ёркенд, Хўтан ва бошқалар) дан солиқ олиш ҳуқуқини Қишлоқ хўжалигига беришга мажбур бўлган.

Муҳаммад Алихон хонлик ҳудудини кенгайтиришга интилиб, Жан. Олай тоғ этагидаги Қоратегин, Дарвоз, Шуғнон, Рўшон, Воҳон бекликларини бўйсундирган. Бу даврда хонликда суғориш ишлари анча йўлга қўйилган. Тошкент яқинида Хонариқ канали қазилган. Ташқи иқтисодий-савдо алоқалари ҳам анча яхшиланган. Бухоро амири Насрулло (қ. Насруллахон) билан юз берган урушда (1840 йил) Муҳаммад Алихон енгилиб, Хўжандни амир Насруллога топширишга ва ўзини унинг ноиби деб тан олишга мажбур бўлган. Аммо Бухоро — Қўқон муносабатлари бундан кейин ҳам кес-кинлашган. Натижада 1841 йил нояб. ойида Муҳаммад Алихон ўз укаси Султон Маҳмуд фойдасига тахтдан воз кечган. Бу воқеадан хабар топган амир Насрулло Қўқонга бостириб келиб, уни талон-торож қилади. У шу қирғин-барот давомида Муҳаммад Алини, унинг укаси Султон Маҳмудхонни, онаси Нодирабегимни ва бошқа юқори ман-сабдорларни қатл эттиради. Амир фармони билан Қишлоқ хўжалиги Бухоро ноиби томо-нидан бошқарила бошланган. Амир ноиби Қишлоқ хўжалиги аҳолисига оғир солиқлар юклайди. Натижада 1842 йил ёзида қўқонликлар қўзғолон кўтаради, амир Насруллога содиқ кишиларнинг кўпчилигини ўлдирадилар ва Норбўтабийнинг укаси Ҳожибекнинг ўгли Шералини хон қилиб кўтаришади. Буни эшитган Бухоро амири Қўқонга қўшин тортиб ўз ҳукмронлигини қайта ўрнатиш учун уни қамал қилади. Бироқ қамалнинг қирқинчи куни Хива хони Оллоқулихоннинг Бухоро ҳудудига қилган ҳужуми ҳақидаги хабарни эшитиб, орқага қайтишга маж-бур бўлган. Натижада қўлдан кетган кўпгина ҳудудлар (Хўжанд, Тошкент) яна Қишлоқ хўжалиги ихтиёрида қолади.

Шералихоннинт (1842—45) тахтга ўтиришида кўмакчи ва хайрихоҳ бўлган қипчоқлардан Мусулмонқул мингбоши қилиб тайинланган. Мусулмонқул, асосан, ҳарбий ишлар билан шуғулланган ва хон қўшинларининг таркибини кўпроқ қипчоқ йигитлари билан тўлдирган. Мусулмонқул ўз мавқеидан фойдаланиб, Шералихонга ўз таъсирини ўтказишга интилган. Аммо хон бунга йўл қўймасликка интилади. Мусулмонқул хондан норози бўлиб, бошқаларнинг қўли билан суиқасд уюштиришга ҳаракат қилган. 1845 йил Ўшда хоннинг солиқ сиёсатига қарши қўзғо-лон бошланади. Мусулмонқул қўзғо-лонни бостиришга кетганида, унинг шериклари Олимхоннинг ўғли муродбекни Қўқонга таклиф қилиб тахтга ўтқазганлар. Шералихон ўлдирилган. Тахтни сақлаб қолиш учун Муродхон ўзини Бухоро амирининг ноиби деб тан олишга мажбур бўлган. Мусулмон-қулни мингбоши лавозимида қолганлиги ҳақида фармон чиқаради ва унинг Қўқонга қайтишини талаб қилади. Мусулмонқул эса Ўшдан Наманганга келиб қизини Шералихоннинг ўғли Худоёрга турмушга беради ва у билан Қўқонга келиб, Муродхонни ўлди-риб, йўш Худоёрни хон деб эълон қилади. Мусулмонқул хоннинг ёшлигидан фойдаланиб хонликни деярли мустақил равишда ўзи бошқаради, катта лавозимлар қипчоқларга улашиб берилади. Натижада Мусулмон-қулга қарши хонлик ҳудудида норозилик ҳаракати кучайди ва у мингбошиликдан бўшатилади. Мусулмонқул ўз мавқеини тикламоқчи бўлиб, руслар билан алоқа ўрнатишга интилади ва русларнинг вакили В.В.Веляминов-Зернов билан 1853 йил баҳорида махфий учрашади. Мусулмонқулнинг рус қўмондони вакили билан учрашгани ва ҳокимиятни ўз қўлига олмоқчи бўлганлигидан хабар топган ўзбек ва қирғиз зодагонлари (Муҳаммад Ниёз Қушбеги, муҳаммад Ражаб Қўрбоши, Муҳаммад (Ёқуббек қушбеги ва бошқалар) қипчоқлардан қутулиш йўлини ахтариб Худоёрхонни ўзлари тарафга оғдириб, 1853 йил қипчоқлар қирғинини бошлаб юборишган. Мусулмонқул асирга олиниб, қатл қилинган.

Бироқ қишлоқ хўжалигида ўзаро тахт учун курашлар тинчимаган, юқоридаги ҳарбий амалдорлар Худоёрхонга қарши фитна тайёрлаганлар, бироқ у муваффақияциз чиққан. Қисқа вақт ичида хонлар бир неча марта алмашган (1852—62 йилларда Шералихоннинг ўғли Маллахон, 1862—63 йилда Шоҳму-родхон, 1863 йил май-июнда яна Худоёрхон, 1863 йил июл — 1865 йилларда Маллахоннинг ўғли Султон Сайидхон хон бўлган).

1865 йил Қўқонда қипчоқ ва қирғизлар Худойқулбекни тантанавор равишда хон деб эълон қиладилар. У атиги 14 кунгина хонлик қилади, сўнгра барча хазинани ва қимматбаҳо нарсаларни олиб, Қашқарга қочиб кетган. Худоёрхон ҳеч қандай қаршиликсиз Қўқон тахтини қайта эгаллаган (1865— 75). Бундай беқарор ички вазиятдан фойдаланган Россия Қишлоқ хўжалигига қарши истилочилик ҳаракатларини бошлаб юборган. Натижада 1853—65 йиллар давомида Оқмачит, Тўқмоқ, Пишпак, Авлиёота, Туркистон, Чимкент, Тошкентни ва уларнинг атроф ҳудудларини босиб олади. 1867 йил 14 июлда император Александр ИИ Туркистон ҳарбий округини таъсис этди ва Ўрта Осиёда босиб олинган ва салтанат таркибига киритилган ҳудудлар ҳисобидан туркистон генерал-губернаторлигини ташкил қилди. Чоризм босқини туфайли Қишлоқ хўжалиги чегаралари анча қисқариб кетди. Хазинага тушадиган даромадлар кескин камайди. Хон хазинани тўлдириш учун янгидан қўшимча солиқлар жорий этди. Халқ бундан норози бўлиб 1871 йил Сўхда ғалаён кўтаради. Бу ғалаён қуролли қўзғолонга айланиб кетди. Ўрта Осиё тарихида энг узоқ давом этган “Пўлатхон” қўзғолони бўлиб ўтади. Рус қўшинлари қўзғолончиларни енгдилар ва Пўлатхон асирга олинди. У 1876 йил 1 март ойида Марғилон шаҳрида дорга осилади. Чор қўшинлари Қишлоқ хўжалигини босиб олиб, хонликни расман бекор қиладилар ва ўрнига Фарғона вилоятини таъсис этадилар.

Қишлоқ хўжалигида қуйидаги мансаблар мавжуд бўлган: мингбоши, оталиқ, шайхулислом, қози-калон, қушбеги, меҳтар, парвоначи, нақиб, додхоҳ, эшик оғаси, иноқ, шиғовул, тўқсоба, мирохур, қора-вулбеги ва бошқалар.

Қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган ҳарбий унвонлар қуйидагича бўлган: мингбоши — одатда, у вазирлик вазифасини бирга олиб борган. Кейин понсадбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши, замбаракчи ва бошқа Булардан ташқари, бошқа ҳарбий мансаблар ҳам бўлган. Қўқонда яшаган сарбоз ва тўпчилар фақат алоҳида вазифадаги ноиб, додхоҳнинг доимий тасарруфида бўлганлар. Уруш даврида ноиб, додхоҳ ўз қисмига ҳара-катдаги қўшиннинг ҳамма сарбозларини қабул қилган, унга вақтинчалик бошчилик қилишни махсус тайинланган амири лашкар (бош қўмондон)га топширарди.

19-асрнинг 1-ярмида Қишлоқ хўжалиги таркибига қуйидаги ҳудудлар кирарди: Сирдарёнинг сўл соҳили билан Қоратегин оралигидаги Қўқон вилояти; Сирдарёнинг ўнг соҳилидан то Олатовгача бўлган Наманган вилояти; Хўжанд шаҳри; Хўжанд билан Тошкент орали-ғидаги Ўратепа вилояти. Хонликнинг энг шим. вилояти Туркистон, Бетпақ-дала саҳроларига бориб тақаларди. Бундан ташқари, хонлик таркибига Олай ҳудуди, Балхаш кўли билан Сирдарёнинг юқори оқими оралиғидаги ерлар кирарди. Биллуртоғнинг ғарбий томонидаги Қоратегин, Дарбоз, Кўлоб, Шуғнон сингари бир қатор тоғли туманлар ҳам Қишлоқ хўжалигига тегишли эди. Бу ерларни қўқонликлар 19-асрнинг 30-йилларида бўйсундиришган бўлса-да, улар тез-тез қўлдан-қўлга, кўпроқ Бухоро амири ихтиёрига ўтиб турарди.

Қишлоқ хўжалиги аҳолисининг сони 3 млн.га яқин эди. Чоризм қўшинлари унинг шим.ғарбий вилоятларини босиб олгач, хонлик ҳудуди анча қисқариб, асосан, Фарғона водийси билан чекланади ва аҳоли сони тахминан 2 млн.га тушиб қолади.

Қишлоқ хўжалигининг аҳолиси, асосан, ўзбеклар, тожиклар, қирғизлар, қозоқлар, уйғурлар, қорақалпоқлардан иборат эди. Қишлоқ хўжалигида ҳам ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш турли хил бўлган. Хонликка қарашли бўлган ерлар амлок ерлар, вақф ерлари, мулки хи-рож ва мулки ушрияга тақсимланган. Деҳқонлар ўртасида якка деҳқон хўжалиги ҳам ривожланган. Ўз ерларидан ажралган камбағал деҳқонларнинг кўпчилиги йирик ер эгалари қўлида чоракорлик қилганлар. Ернинг баҳоси унинг унумдорлиги ва қанчалик сув билан таъминланганлигига қараб белгиланган. Хонлар суғориш тармоқлари катта даромад манбаи бўлганлиги сабабли маълум даражада уларни сақлашга, суғориш иншоотларини янада кенгайтиришга яхши эъти-бор беришган. Қишлоқ хўжалигида кўплаб пахта ва полиз экинлари етиштирилган, боғ-дорчилик ҳамда пиллачилик тараққий этган. Ҳунарманд-косибчилик мазмунан бой ва серқирра бўлган. Булар: мисгарлик, заргарлик, ўймакорлик, ҳарбий қурол ишлаб чиқариш, сопол ва кўзагарлик, қоғозгарлик, бадиий тўқимачилик, дўппичилик, каштачилик, кўприксозлик, темирчилик ва шаҳрик.

Булардан ташқари, хонликда ер ости бойлиги ҳам маълум даражада қазиб олинган. Аммо уларни ишлаб чиқариш содда ва кам эдики, улар эҳтиёжни қондира олмасди. Мас, хонликда ишлаб чиқарилган металл Россиядан олиб келинган металлдан қимматга тушарди. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқилган маҳсулотлар эса чет элларга ҳам олиб чиқилар эди ва уларга талаб ҳам бор эди. Шунинг учун бу соҳа маълум даражада ривожлана борган.

Савдо-сотиқ қишлоқ хўжалиги ҳаётида катта ва муҳим ўрин эгаллаган. У ички ва ташқи савдога бўлинган. Осиё хонликларида ички савдо, асосан, қад. даврдан бери ўзаро кўчманчи чорвадор, ўтроқ деҳқонлар ва шаҳар-қишлоқ ҳунармандлари маҳсулотларига асосланган эди. Аҳоли ўзининг эҳтиёжларини асосан ўз хонлигидаги маҳсулотлар билан қондиришган.

Қишлоқ хўжалигининг иқтисодий ҳаётида Бухоро, Хива, Қашқар, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон ва айниқса, Россия билан бўлган ташқи савдо катта ўринни эгаллаган. Россия билан олиб борилган савдо муносабатлари Қишлоқ хўжалиги қишлоқ хўжалиги айрим тармоқларининг ривожланишига олиб келди ва рус маданиятининг баъзи жиҳатлари аҳоли турмуш тарзига кира бошлади. Қишлоқ хўжалиги Россиянинг хом ашё базасига ва ташқи савдо бозорига айлана борди. Россия саноати товарларининг олиб келиниши маҳаллий саноат корхоналарини ва айрим ҳунармандларнинг инқирозга учрашига сабаб бўлди.

Қўқон, Марғилон ва Наманган шаҳарларида ип ва ипак матолар (атлас, шойи, беқасам, адрас, чит, бўз ва бошқалар) тўқилган. Шунингдек, бошқа ҳунармандчилик тармоқларида хўжалик асбоблари, деҳқончилик учун керакли ускуналар, қурол-яроқлар, заргарлик буюмлари, қоғоз ва бошқа нар-салар ишлаб чиқарилган. Ер ости бойликларидан нефт, олтин, кумуш, мис, рух, темир, қўрғошин ва бошқа ҳам маълум миқдорда қазиб олинган. Хонликда пахта ва полиз экинлари етиштирилган, боғдорчилик ва пиллачилик ҳам тараққий этган.

Қишлоқ хўжалигидан чет давлатларга қуритилган мевалар, жун, тери, ипак, гилам, пахта ва ипак матолар чиқарилган. ташқи мамлакатлардан эса турли металл рудалари, металл буюмлар, қанд ва бошқа маҳсулотлар келтирилган.

Маданияти

Қишлоқ хўжалигининг 18—19-асрлар 1-ярмида кечган маданий ҳаётида ҳам сезиларли ижобий ўзгаришлар ва силжишлар юз бериб борганлиги аёндир. 19-асрда Қишлоқ хўжалигида тарихнавислик сезиларли равишда ўсиб борган. Олдинлари ёзилган бир неча тарихий асарлар форс ва араб тилларидан ўзбек тилига таржима қилинди ва янги китоблар ёзилди. Бу янги асарларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам бор эди — уларнинг айримлари шеърий ёки қисман шеърий йўлда ёзилди. Бу эса қўқонлик тарихчиларнинг адабиётни яхши билибгина қолмай, ўзлари ҳам шеъриятда қалам тебратганликларини кўрсатади. Мас, “Тарихи жаҳоннамойи” (Жунайд Мулло Авазмуҳам-мад Мулло Рўзи Муҳаммад сўфи ўғли), “Шоҳнома” (Абдулкарим Фазлий Намангоний), “Шоҳномайи Умархоний” (Мирзо Қаландар Муш-риф Исфарагий, у Фазлий Наман-гонийнинг “Зафарнома” асарини насрий қилиб ёзган). “Мунтахаб аттаворих” (Хўжа Муҳаммад Ҳакимхон-тўра бин Сайид Маъсумхон), “Тарихи Шоҳрухий” (“Тарихи сай-йиди Худоёрхон”, Мулло Ниёз муҳаммад Хўқандий Ниёзий бин Мул-ло бин Ашур Муҳаммад Хўқандий), “Тарихи жадидаи Тошканд (Муҳам-мад Солиҳхўжа ибн Қорихўжа), “Шоҳнома” (Маҳзун Зиёвуддин Хўқандий), “Жангномаи Худоёрхон” (Шавқий Намангоний) ва бошқа.

19-аср бошларида шаклланган Қўқон адабий муҳити ҳам хонликнинг маданий ҳаётида катта ўрин тутган. Қўқон ҳукмдорларининг қатор намо-яндалари темурийлар анъанасини давом эттириб, ўзлари ҳам илм-маъри-фат билан шуғулланиб, бу соҳани рав-нақ топдиришга катта саъй-ҳаракат қилганлар. Айниқса, бунда Қўқон хонларидан Умархон (1810—22) ва муҳаммад Алихон (1822—41) даврлари яққол ажралиб туради.

Хусусан, Акмал (Махмурнинг отаси), Амирий (Қўқон хони Умархон), Боқихонтўра, Муҳаммад Шариф, Гулханий, Махмур (Маҳмуд), Мунтазир, Низомий Хўқандий (асл номи Низомиддин Муҳаммадаминхўжа ўғли), Нодир, Нозил Муҳаммад Аваз, Авазмуҳам-мад Ёрмуҳаммад ўғли Писандий, Фазлий Намангоний, Ғозий сингари шоирлар халқ ичида машҳур эдилар.

Қўқон адабий муҳитининг яна бир муҳим характерли жиҳати шундаки, бу даврда ўзбек ва форс-тожик тилида баб-баравар қалам тебратган бир қатор таниқли ва машҳур ўзбек шоиралари истеъдоди кенг ривож топди. Мас, Дилшод отин, Зебунисо, Зиннат, Моҳ-зода Бегим, Маҳзуна, Муштарий, Нодира, Нозук Хоним, Увайсийларнинг ижоди айрича аҳамиятга молик-дир.

Қўқон адабий муҳитининг самарали таъсири ўлароқ бу юртдан кейинчалик Муқимий, Фурқат, Завқий ва бошқа етук бадиий сўз санъаткорлари етишиб чиқдилар ва ўз халқининг эрки, ҳурлиги ва озодлиги учун хизмат қилдилар.

Умуман олганда, 19-асрнинг ўрталарига келиб, Ўрта Осиё хонликларида адабиёт ва тарихшунослик билан бир қаторда математика, тиббиёт, география, астрономияга оид ҳамда диний асарлар яра-тилди. Бу хонликларда миниатюра ва хаттотлик санъати ҳам ўз ўрнига эга. Бу даврнинг маданий ҳаётида дорбозлик, аския, қўғирчоқ театри, масхарабозлик, айниқса, бастакорлик бирмунча ривожланди.

Қишлоқ хўжалигининг барча бекликларида мадраса, мактаб ва қорихоналар мавжуд эди. Мадрасаларда ҳам диний, ҳам дунёвий фанлар бўйича танилган мударрислар, олимлар бор бўлганлиги учун ҳам бу ерга турли мамлакатлардан кўплаб талабалар келиб ўқишган.

18 аср бошида Аштархонийлар хонлигида ҳукм сурган сиёсий инқироз шароитида Фарғона Бухородан ажралиб чиқади. Маркази Қўқонда жойлашган мустақил давлатга даставвал ҳожалар, кейин Минг хонлар сулоласи ҳукмронлик қила бошлайди. Хонлик ўз таркибига Наманган, Қўқон, Андижон ва Марғилон вилоятларини киритди. Биринчи ҳукмдор этиб ўзбекларнинг Минг қабиласидан Шоҳруҳбий эълон қилинди. 1721/22 йиллар Шоҳруҳ амирларнинг баъзи гуруҳлари ўртасидаги низолар оқибатида ҳалок бўлади. Унинг ўғли Абдураҳимбий (1721/17-1733йй.) Хўжанд ва Андижонни хонликка қўшиб олди, Самарқанд, Каттақўрғон, Жиззахни ишғол қилди. Унинг акаси Абдукарим (1733—1747/48йй.) ҳукмронлиги даврида Ўш забт этилди. Кейинги йигирма йиллик ҳукмдорларнинг тез-тез алмашиб туриши билан ажралиб туради. 1770 йил Қўқон зодагонлари Норбўтани (1770-1800йй.) ҳукмдор деб эълон қилишди. У Чуст, Наманган ва Хўжанд ҳукмдорларининг ажралиб чиқишга бўлган ҳаракатларини босишга муваффақ бўлди. Норбўтабий Тошкентга ҳам қўшин юборади, лекин шаҳарни бўйсиндира олмайди. Норбўтабий даврида нисбатан сиёсий осойишталикка эришилди, бу эса ўз навбатида иқтисодий тараққиётга йўл очди. Суғориш тизими кенгайтирилди, янги мадрасалар, жумладан, Мир мадрасаси бунёд этилди. Норбўтанинг ўғли Олимбек (1800-1809йй.) Қўқоннинг сиёсий мавқеини сезиларли тарзда кўтарди. Олимхон ҳокимиятни марказлаштиришга бўлган ҳаракатларида ўзи тоғли тожиклардан ташкил қилган ёлланма қўшинга суянди. У Тошкент ва Фарғонани бўйсинтирди, Ўратепага бир неча марта юриш қилди.

Хонлар
  • Шоҳруҳбий 1710—1721
  • Абдураҳимбий 1721—1739
  • Абдукарим 1739—1746
  • Ерданабий 1746—1770
  • Сулаймон 1770
  • III Шоҳруҳ 1770
  • Нарбўта бий 1770—1800
  • Олим 1800—1809
  • Муҳаммад Умар 1809—1822
  • Муҳаммад Али 1822—1842
  • Шерали 1842—1845
  • Мурат бий 1845
  • Муҳаммад Худаёр хон 1845—1858
  • Муҳаммад Муллабий 1858—1862
  • Шоҳмурод 1862
  • Муҳаммад Худоёр хон 1862—1863
  • Муҳаммад Султон 1863—1866
  • Муҳаммад Худоёр хон 1866—1875
  • Насриддин 1875—1876
  • Пўлат хон 1876
  • Умархон

Уюштирилган суиқасд оқибатида Олимхон ўлдирилади ва тахтга унинг акаси Умархон (1809-1822йй.) кўтарилади. У Бухоро амири Ҳайдар билан шартнома тузди ва Сирдарёнинг қуйи оқимигача бўлган ерларни салтанатига қўшиб олди. Тошкент, Бухоро ва Хива йўллари кесишган жойда у Оқмачит истеҳкомини бунёд қилди. „Мусулмонлар амири“-“амир ул муслимин” унвонининг соҳиби бўлмиш Умархон ўз номидаги тангаларни зарб этган. Унинг ҳукмдорлиги чоғида Қўқонда ҳам Бухоро хонлигидаги каби маъмурий тизим жорий этилган.

Муҳаммад Али

 

Умархоннинг меросхўри этиб унинг 12 ёшли ўғли Муҳаммад Али (Мадали) (1822-1842йй.) тайинланди. Мадали ҳукмронлигини отаси замонида ҳам унга ёқмаган кишиларни қатл қилишдан бошлади. У Шарқий Туркистон ва Қашқарга бир неча муваффақиятли юришларни амалга оширди, Олой тоғ тизмаси ортидаги тожикларни бўйсиндиришга эришди. Уни тилёғмачилар „ғози“(эътиқод йўлидаги курашчи) деб аташсада рухонийлар динни булғаган ва худодан қайтган киши, дея ҳисоблашар эди. Хон ғанимлари Бухоро амирига шикоят йўлладилар. 1840 йил амир элчиси орқали Қўқонга отасининг хотини билан никоҳ тузганлиги учун Мадалихонни кофир деб эълон қилган фатвони жўнатди. Шундан сўнг Мадалихон Бухорога қарши уруш ҳаракатларини бошлади, бироқ мағлубиятга учрагач, ўзининг Бухоро тобелигини тан олди ва амирлик фойдасига Хўжанддан воз кечди. 1842 йил амир Насрулло Қўқондни забт этиб, хонликни Бухорога қўшиб олди. Мадалихон қатл этилди ва тез орада Тошкент ҳам қўлга киритилди.


Қўқон хонлиги аҳолисининг этник таркиби

 

Қўқон аҳолиси XVIII аср бошларига келиб Фарғонада янги Буюк Ўзбек Давлатларидан бири — Қўқон хонлиги ташкил топди. Бу давлат ўзбек давлатчилиги тарихида алоҳида ўрин тутади. Биз бу ерда Қўқон хонлиги аҳолисининг этник таркиби ҳақида маълумот беришни жоиз деб билдик. Маълумки, Фарғона водийси ва унга туташ ҳудудлар аҳолиси азалдан полиетнийлик хусусияти билан Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудларидан ажралиб турган. Бундай этник ўзига хослилик, Қўқон хонлиги даврида ҳам сақланиб қолган эди. Қўқон хонлиги ҳудудида асосан ўзбеклар, тожиклар, қирғизлар, уйғурлар ва қорақалпоқлар истиқомат қилганлар. Бундан ташқари хонлик ҳудудида сон жиҳатидан камроқ бўлсада яҳудийлар, татарлар ва бошқа этник жамоа вакиллари ҳам яшар эдилар

Ўзбеклар

Ўзбеклар Қўқон хонлиги аҳолисининг асосий қисмини ташкил қилган. Таъкидлаб ўтиш ўринлики, ХХ аср бошларига қадар ўзбекларнинг бир қисми ўтроқ, қолган қисми эса яримўтроқ (яримкўчманчи) ҳолда яшаганлар. ХХ аср бошларига келиб, водий ўзбекларининг 828 мингдан зиёдроғи ўтроқ ҳолда яшаб, деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан машғул бўлганлар. Рус тилидаги адабиётларда аҳолининг ушбу ўтроқ қисмига нисбатан „сарт“ этноними қўлланилади. Бироқ, кейинги йилларда ўзбек халқига нисбатан бу этнонимни қўлланилиши тўғри эмаслиги ва ушбу этноним мазкур халққа паст назар билан, камситилиб қараш нуқтаи-назаридан, русийзабон тадқиқотчилар томонидан илмий истеъмолга олиб кирилганлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалар баён этилмоқда. Ўзбек халқига нисбатан „сарт“ этнонимининг қўлланилиши, тарихий ҳақиқатга зидлиги, ўзбек халқига ушбу этноним ҳеч қачон ўз халқининг номи сифатида қўлланилмаганлиги ҳақида жадидчилик ҳаракатининг намояндаси Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳам ўз даврида таъкидлаб ўтган эди. Турли уруғ-қабилавий тузилишга эга бўлган яримўтроқ (яримкўчманчи) ўзбекларнинг водийдаги умумий сони ўша давр маълумотларига кўра 215 минг нафардан кўпроқни ташкил этган. Булар ичида турк, минг, қипчоқ, қурама, юз, найман кабилар Қўқон хонлиги ҳудудидаги йирик этнографик гуруҳлар ҳисобланган. Ушбу уруғ-қабилалар ўзбек халқини консолидациялашувида муҳим этник компонентлар сифатида қатнашдилар.

Тожиклар

Тожиклар Қўқон хонлиги ҳудудидаги аҳолининг салмоқли қисмини ташкил қилганлар. Улар асосан водийнинг ғарбий ва шимоли-ғарбий қисмида жойлашганлар. Тожикистоннинг ҳозирги Сўғд вилояти ҳудудида тожиклар аҳолининг асосий қисмини ташкил этадилар. Айни вақтда Қўқон хонлигининг бошқа бир қатор манзилгоҳларида ҳам улар ғуж яшаганлар. этнографик адабиётларда Фарғона водийсида яшаган тожиклар шартли равишда икки гуруҳга — воҳа тожиклари ва тоғлик тожикларга ажратилади. Воҳа тожиклари — бу ушбу ўлканинг азалий халқларидан бири бўлиб, қатор этник хусусиятлари билан Қўқон хонлиги даврида ва ундан кейинги даврларда ҳам бошқа этнослардан ажралиб турган. Тоғли тожиклар Қўқон хонлиги ҳудудига асосан Тожикистоннинг тоғлик ҳудудларида жойлашган Мастчоҳ, Қоратегин, Дарвоз, Кўлоб, Ҳисор каби жойлардан кўчиб келганлар. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, кўплаб тоғли тожиклар Қўқон хонлиги қўшинларида хизматда ҳам бўлганлар. Масалан, Ниёзмуҳаммаднинг „Тарихи-Шоҳруҳий“ асарида кўрсатилишича, ХIХ аср бошларида Қўқон хони Олимхон ташкил этган янги қўшин таркибида 6000 дан зиёд тоғлик тожиклар бўлган.

Қирғизлар

Тарихий манбаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, ХVII ва ХVIII асрларда Тяншан тоғининг шимолида яшовчи қирғизларнинг катта гуруҳи Фарғона эрларига келиб ўрнашдилар. Турли уруғ-қабилавий тузилишга эга бўлган қирғиз этноси ҳам Қўқон хонлиги ҳудудидаги тоғ ва тоғолди манзилгоҳларида яшаб, водийнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этганлар.

Уйғурлар

Уйғурлар Шарқий Туркистоннинг энг қадимги туркий этнослардан бири ҳисобланади. XVIII-асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан, айниқса ХIХ-асрда Хитой феодалларига қарши кўтарилган мусулмонлар қўзғолони мағлубиятга учрагандан кейин Шарқий Туркистоннинг кўплаб мусулмон аҳолиси, хусусан жуда кўп уйғур оилалари Фарғона водийсига қочиб ўтдилар. XIX-асрнинг ўрталаридаёқ Қўқон хонлигида 300 мингга яқин уйғурлар яшаган. Тадқиқотчи И.В. Захарова ҳам 1860-йилга қадар Қўқон хонлиги ҳудудида 200—250 минг қошғарликлар яшаган бўлса керак, деб ҳисоблайди. Қорақалпоқлар. XVIII-асрдан Бухоро хонлигида юз берган сиёсий инқироз кўплаб халқларни бу ҳудудни ташлаб кетишга мажбур этди. Оқибатда Бухоро ва Самарқанд атрофларида яшаган аҳолининг бир қисми Қўқон хонлиги ҳудудига келиб ўрнашди. Хусусан, Сирдарёнинг ўрта оқимида яшаб турган қорақалпоқлар Қўқон хонлиги ҳудудига келиб қўним топдилар. Қўқон хонлиги ҳудудига кўчиб ўтган қорақалпоқлар Сирдарё ва Қорадарё бўйларига ўрнашиб, анъанавий хўжалигини юритишни давом эттирдилар. Хуллас, Қўқон хонлиги ўзининг этник қиёфасининг турли-туманлиги билан ҳам характерланади. Ҳолбуки, бундай этник турли-туманлик водий аҳолисини ўзаро иқтисодий ва маданий алоқаларини ривожланишида муҳим омиллардан бири бўлган.

манба

One thought on “Қўқон хонлиги

  1. Олимжон

    Ассалому алайкум, мақоладаги рим рақамларида хатоликлар мавжуд. Балки, мақола лотин алифбосидан кирил алифбосига ўгирилганидан таҳрир қилинганда эътибордан четда қолгандир

Leave a Reply