Шу йилнинг бошида, яъни 3-апрелда Вазирлар Маҳкамасининг 173-сонли «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори эълон қилинган эди.
Унга кўра дунёнинг 500 та энг яхши олий ўқув юртларининг дипломи имтиҳонсиз нострификация қилинади. Ушбу қарор матни билан тўлиқ саҳифа сўнгида танишиб чиқишингиз мумкин.
Нострификация (немис тилидан Nostrifikation, лотинчадан noster — “бизнинг” ва лотинча facere — бажармоқ) (мослаштирмоқ / тўғирламоқ) деганда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисида ҳужжатларни тан олиш, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу ҳужжатларнинг қонуний кучга эга эканига розилик бериш тушунилади.
Нострификация учун каерга мурожат килсам булади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги 173-сон қарорига илова:
“Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар”
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан хорижий давлатларнинг ўрта таълим муассасаларида 10, 11, 12 ва ундан юқори синфларда таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари таълим олганлик тўғрисидаги баҳолар табели (маълумотнома) ёки шаҳодатномага асосан тан олинади ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) бўйича тегишли хулоса қабул қилинади.