Фан олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи ўтиш саналари белгиланди - Ta’lim / Образование

Фан олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи ўтиш саналари белгиланди

Фан олимпиадасининг туман босқичи ўтиш саналари белгиланди. Ўқитувчи ва блогер Исроил Тиллабоев Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти масъули Умид Раҳмонов билaн суҳбатлашди.

maktab_imtihon_javoblari_600

Асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

Туман босқичи фақат тестлардан иборат бўлади.

30 та тест
10 та 0.9 балл
10 та 1.5 балл
10 та 2.6 балл билан баҳоланади, баллар тенг келиб қолиш эҳтимоли деярли бўлмайди.

✅ Баллари тенг бўлиб қолган иштирокчиларнинг учинчи мураккаб блокдан юқори балл тўплагани устуворликка эга бўлади, у ҳам тенг булса ўрта қийинликдаги иккинчи блок қаралади. Унда ҳам баллар тенг бўлса, номзодларга ҳакамлар ҳайъати томонидан 3 та жавоби ёзиладиган тест берилиб аниқланади.

Тестлар Халқ таълим вазирлигининг олимпиадалар билан ишлаш Департаменти томонидан тузилади.

✅Жавоблар варақаси баҳолангач, ўқувчига ҳам бериб кўрсатилади.

✅ Иштирокчилар тест саволларига жавоб бериб бўлганидан сўнг, уларнинг ҳар бирининг жавоблар варақаси расмга олиниб, туман фан ўқитувчилар гуруҳига ёки ўқувчиларнинг ўзларига жўнатилади

✅ Топшириқ ва жавоблар варақаси махсус бланкада чиқарилади.

Leave a Reply