Умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби - Ta’lim / Образование

Умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби

Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026-йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” 2022 йил 11 майдаги ПФ 134 сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146 сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги Низом” талаблари ижросини таъминлаш, умумтаълим мактабларида давлат таълим стандартлари талабларининг бажарилиши, ўқувчиларнинг билими ва таълим сифатига таъсир қиладиган омилларни аниқлаш асосида ишлаб чиқилган.

порядок мониторинга качества образования

Таълим сифати мониторинги ўқув йили давомида ҳар чоракда вазирлик томонидан тасдиқланган буйруқнинг 1-иловасига мувофиқ режа асосида халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида амалга оширилади.

Республика таълим маркази ҳар бир чоракда ўтказиладиган таълим сифати мониторинги учун тест спецификацияларини ишлаб чиқади. Тест ўтказувчилар учун йўриқномада тест спецификацияси, тестнинг мазмуни, тартиби, баҳолаш мезонлари ўз аксини топади.

Ўқувчилар назорат ишларини бажарганларидан сўнг, таълим сифати мониторинги жараёнига фан ўқитувчилари ҳам жалб этилади.

 

 

Вазирликнинг ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, вазирлик тасарруфидаги умумтаълим муассасаларида ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ўтказилган таълим сифати мониторинги натижалари асосида таҳлилий маълумотлар тайёрлайди ва аниқланган бўшлиқлар методик тавсиялар ишлаб чиқиш учун Республика таълим марказига тақдим этади.

Фанлар бўйича ўзлаштириш таҳлил қилинади, таҳлил натижаларига кўра ўзлаштирилиши мураккаб мавзулар юзасидан Республика таълим марказининг ишчи гуруҳи томонидан таянч мактабларда сайёр ўқувлар ташкил этилади.


I чорак таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби

 

Ўқув йилининг биринчи чораги якуни бўйича таълим сифати мониторинги жараёнига 4-, 8- ва 9-синф ўқувчилари жалб қилинади. Ҳар бир ҳудудда:

4-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 30 талик: 1-блок (она тили ва ўқиш саводхонлиги, математика, хорижий тил), 2-блок (математика, табиатшунослик, она тили ва ўқиш саводхонлиги) ҳар бир фан бўйича 10 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

8-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил), 2-блок (биология, кимё, рус тили) ва 3-блок (физика, география, она тили), 4-блок (тарих, информатика, математика) фанларидан ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

 

 

9-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили адабиёти, математика, хорижий тил ), 2-блок (биология, кимё, рус тили) ва 3-блок (физика, география, она тили ), 4-блок (тарих, информатика, математика) фанларидан ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

Тест синови бажариш учун 4-синфларда мониторинг ўтказиладиган фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 60 дақиқа), 8- ва 9-синфларда фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 90 дақиқа) вақт берилади. Барча блок фанларини қамраб олиш мақсадида синф ўқувчилари сонига қараб гуруҳлар шакллантирилади.


II чорак таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби

 

Ўқув йилининг иккинчи чораги якуни бўйича таълим сифати мониторинги жараёнига 5-, 10- ва 11-синф ўқувчилари жалб қилинади. Ҳар бир ҳудудда;

5-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 30 талик: 1-блок (она тили адабиёт, математика, хорижий тил), 2-блок (она тили адабиёт, ботаника, рус тили), 3-блок (математика, география, хорижий тил), 4-блок (тарих, информатика, математика) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

10-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил), 2-блок (биология, кимё, рус тили), 3-блок (физика, география, она тили), 4-блок (тарих, информатика, математика) фанларидан ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

11-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил ), 2-блок (биология, кимё, рус тили), 3-блок (физика, география, она тили), 4-блок (тарих, информатика, математика) фанларидан ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

Тест синови бажариш учун 5-синфларда мониторинг ўтказиладиган фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 60 дақиқа), 10-11-синфларда фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 90 дақиқа) вақт берилади. Барча блок фанларини қамраб олиш мақсадида синф ўқувчилари сонига қараб гуруҳлар шакллантирилади.


III чорак таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби

 

Ўқув йилининг учинчи чораги якуни бўйича таълим сифати мониторинги жараёнига 3-, 6- ва 7-синф ўқувчилари жалб қилинади.

3-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 30 талик: 1-блок (она тили ва ўқиш саводхонлиги, математика, хорижий тил), 2-блок (математика, табиий фан (science), она тили ва ўқиш саводхонлиги) ҳар бир фан бўйича 10 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

6-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил ), 2-блок (Табиий фан (Сcиенcе), тарих, рус тили), 3-блок (она тили ва адабиёти, табиий фан (science), информатика), 4-блок (тарих, табиий фан (science), математика) ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

7-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил ), 2-блок (биология, кимё, рус тили), 3-блок (физика, география, она тили ), 4-блок (тарих, информатика, математика) ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

 

 

7-синф ўқувчилари учун назорат материаллари тайёрлашда Миллий ўқув дастури асосида яратилган дарсликламинг таъминланган бўлиши эҳтимоли ҳисобга олинади ҳамда шундай мактаблар учун алоҳида назорат материаллари тайёрланади.

Тест синови бажариш учун 3- синфларда мониторинг ўтказиладиган фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 60 дақиқа), 6- ва 7-синфларда фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 90 дақиқа) вақт берилади (Миллий ўқув дастури асосидаги дарсликлар бўйича ўтказиладиган мониторинг вақти спецификацияларда алоҳида кўрсатилади). Барча блок фанларини қамраб олиш мақсадида синф ўқувчилари сонига қараб гуруҳлар шакллантирилади.


IV чорак таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби

 

Ўқув йилининг якуни бўйича таълим сифати мониторинг жараёнига 2-7-синф ўқувчилари амалий фанлардан (мусиқа, расм, технология, жисмоний тарбия) жалб қилинади.

2-4-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 20 талик (мусиқа, расм, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 5 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.

5-7-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 40 талик (мусиқа, расм, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади. Таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби апробация жараёнларига, тажриба-синов ўтказиладиган умумтаълим мактабларига нисбатан татбиқ этилмайди.


 



Leave a Reply