Умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг қишки таътил кунлари узайтирилади. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли баён қарорига асосан, умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг қишки таътил кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли 2023-йилнинг 17-январигача давом этади.
2022-2023-ўқув йилининг III чораги 2023 йилнинг 18-январидан бошланади.
Жорий йилнинг 11-17- январ кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади.