14 март куни дунёда энг ноодатий байрамлардан бири – Халқаро «Пи» куни (International Pi Day) нишонланади.
Ушбу кун биринчи марта 1988 йилда Сан-Францискодаги Exploratorium илмий-оммабоп музейида (San Francisco Exploratorium) нишонланган. Бу норасмий байрам бир йил олдин сан-францисколик физик олим Ларри Шоу томонидан ихтиро қилинган. У санада (ой) 14 март куни – 3/14 – π = 3.14 рақамининг биринчи рақамларига тўғри келишига эътибор берган…
Биз бу ноодатий рақамни мактабнинг бошланғич синфларида айланани ўрганишни бошлаганимизда учратамиз. π сони айлана узунлигининг диаметрига нисбатидир. Айлана узунлиги, доира юзи, айланма жисмлар ҳажмини ҳисоблашда қўлланилади. Рақамлар шаклида π 3,141592… деб бошланади ва чексиз математик давомийликка эга.
Кундалик ҳаётда ихчамлаштирилган тарзда 3,14 деб ёзилади. Нимага айнан 14 мартда нишонланиши шу кўринишига боғлиқ эканлиги пайқаш қийин эмас.
“Пи” сони майда бўлишига қарамай, сирли кўринади, бу соннинг ўнли қисмида такрорланиш йўқ. Яъни, вергулдан кейинги сон белгилари чексиз. Шу сабабли “Пи” сони билан жуда кўп сирлар яшириндир. “Пи” сони — бу сонлар кўринишида ёзиб олинган тартибсизлик дея ҳисоблайди. Дарвоқе, “Пи” сонидаги барча рақамларни ёд олиш учун олимлар шеърлар ва 3,14 сонидан кейинги рақамларни ҳисоблаб чиқарувчи турли хил кўрсатгичлар ўйлаб топишган.
Эътиборли жиҳати, ушбу кунда нисбийлик назарияси яратувчиси Алберт Эйнштейн туғилган, Стивен Хокинг эса ушбу кунда вафот этган.