2023−2024 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар бермоқда.
Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли баёни билан бакалавриат ва магистратуранинг давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланди.
Қуйида таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари кесимида қабул квоталари билан тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин.