Ўқитувчилар ўз синфларида пуллик курс ташкил этишлари мумкинми? - Ta’lim / Образование

Ўқитувчилар ўз синфларида пуллик курс ташкил этишлари мумкинми?

Савол: Ассалому алайкум, саволим шундан иборат, мен бошланғич синф ўқитувчисиман, ҳозирда таълим рус тилида олиб борилаётган мактабда 1-синф ўқувчиларини ўқитяпман. Мен ота-оналарнинг талабларига биноан қўшимча пуллик курс ўтишим мумкинми, қонуний йўл билан қўшимча пуллик курс ўтсам буладими? Илтимос юридик томондан маслаҳат берсангиз.

O‘qituvchilar o‘z sinflarida pullik kurs tashkil etishlari mumkinmi?

Ҳукумат қарори (343-сон, 22.04.2019 й) билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ, пуллик таълим хизматлари зарур моддий-техника базаси ва тегишли педагог ходимларга эга бўлган мактабларда ташкил этилади.

Пуллик таълим хизматлари шартнома асосида кўрсатилади.
Мазкур хизматларга ўқувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади.

Пуллик хизматлар учун тўлов кам таъминланган оилалар фарзандлари учун умумий нархнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Битта гуруҳда машғулотларда қатнашувчиларнинг сони 35 нафардан ошиши мумкин эмас.

Пуллик хизматлардан тушадиган маблағнинг 50 фоизидан кам бўлмаган қисми педагог ўқитувчиларга берилади.

Пуллик хизматлар учун ҳақ банклар орқали тўланади, тўловни мактабда амалга ошириш тақиқланади.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу саҳифа орқали танишиш мумкин.