Савол: Мен ўз методик ишларимни оммалаштириш мақсадида мактаб Педагогик кенгашига топширдим. Агар методик ишларим мактаб миқёсида тавсия этилса, ommalashtirish.uz платформасига ўз ишларимни қандай жойлаштираман?
Жавоб: Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 7-февралдаги тегишли буйруғи билан тасдиқланган “Ўқитувчиларнинг илғор тажрибасини оммалаштириш тартиби”да бу ҳақида батафсил айтиб ўтилган.
✅ Унга кўра, агар сизнинг методик ишингиз Педагогик кенгаш қарори билан мактаб миқёсида оммалаштиришга лойиқ деб топилса, ommalashtirish.uz платформасига жойлаштирилиб кейинги босқичларга юборилади.
Бунда қуйидаги ҳужжатлар ommalashtirish.uz платформасига жойлаштирилиши зарур:
— методик ишингизга таълим муассасаси миқёсида оммалаштирилганлиги тўғрисида Педагогик кенгаш қарорининг электрон (пдф) нусхаси;
— оммалаштириш учун тавсия этиладиган методик ишингиз (методик қўлланма ёки методик тавсия)нинг электрон (pdf) нусхаси;
— ўзингиз тўғрингизда маълумотнома (обективка) ва мутахассислигингиз бўйича диплом нусхаси.
Шундан сўнг сизнинг методик ишларингиз вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларида тегишли фанлар бўйича ташкил этилган Ўқув методик кенгаши томонидан ўрганиб чиқилади.