«Ақлий хужум» методи ҳақида - Ta’lim / Образование

«Ақлий хужум» методи ҳақида

Ҳар бир ўқитувчи учун таълимда эртами-кечми «Қандай қилиб, қайси усуллар билан билим олиш жараёнида ўқувчиларни фаоллаштириш мумкин?» деган саволни ҳал қилиш зарурияти келиб чиқади. Мактабда олиб борилаётган ҳар бир дарс ёки машғулотнинг сифати ҳамда самараси устоз-мураббий фаолияти билан бевосита боғлиқдир.

Бугунги кунда таълимдаги янгиланишлар жараёни педагогларга малакавий талаблар қўймоқда. Бу талаблар қуйидагилардан иборат:

1. Касбий тайёргарлик (ўз фанини чуқур билиш, касбий эрудиция).
2. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан хабардор бўлиш.
3. Педагогик ва инновацион технологиялами амалиётга татбиқ эта олиш.

   XXI-асрда малакали педагог бўлиш учун албатта ахборот технологияларини яхши эгаллаш зарур. Инсон фаолияти кўпроқ унинг ахборотга эга бўлганлик даражаси, ушбу ахборотлардан самарали фойдалана олиш қобилиятига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ихтиёрий соҳа бўйича замонавий мутахассис вақт сайин ошиб бораётган ахборот оқимида бемалол йўл топа олиши учун, у компьютерлар, телекоммуникация ва бошқа алоқа воситалари ёрдамида тегишли ахборотни ола билиши, қайта ишлай олиши ва ундан фойдалана билиши керак бўлади.

   Бу эса ўз навбатида таълимда самарадорликни таъминлайди. Ўқитувчи ўқувчини фаоллаштирадиган, ўзи ва ўрганувчи учун қулай бўлган йўллами, усул ва услублами, ўқитиш шакллари, метод ва вазиятларни излайди, замонавий педагогик технологияга суяниб ўқув жараёни самарадорлигини оширади. Ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиб ўқув жараёнининг юқори сифат ва самарадорлигига эришади.

   Таълим тараққиёти жараёнида педагоглар ўқитишнинг жуда кўп усулларини излаб топганлар. Бу усулларнинг айримлари кўпчиликни ўқитишга мўлжалланган бўлса, айримлари индивидуал таълимга мослаштирилгандир. Умумий таълим тизимида бир йўла катта гуруҳга таълим берилганлигидан шу йўналишдаги айрим усулларни кўриб чиқамиз.

«Ақлий ҳужум» методи 

 

   Мазкур метод муаййян мавзу юзасидан берилган муаммоларни ҳал этишда кенг қўлланиладиган метод саналиб, у машғулот иштирокчиларини муаммо хусусида кенг ва ҳар томонлама фикр юритиш, шунингдек, ўз тасаввурлари ва ғояларидан ижобий фойдаланиш борасида маълум кўникма ҳамда малакаларни ҳосил қилишга рағбатлантиради. Ушбу метод ёрдамида ташкил этилган машғулот жараёнида ихтиёрий муаммолар юзасидан бир неча оригинал ечимлами топиш имконияти туғилади. «Ақлий ҳужум» методи танлаб олинган мавзулар доирасида маълум қадриятларни аниқлаш, айни вақтда уларга муқобил бойиган ғояларни танлаш учун шароит яратади.

   Машғулотлар жараёнида «Ақлий ҳужум» методидан фойдаланишда бир неча қоидаларга амал қилиш талаб этилади. Ушбу
қоидалар қуйидагилар:

1. Машғулот иштирокчиларини муаммо доирасида кенг фикр юритишга ундаш, улар томонидан кутилмаган мантиқий фикрларининг билдирилишига эришиш.

2. Ҳар бир таълим олувчи томонидан билдирилаётган фикр ёки ғоялар миқдори рағбатлантирилиб борилади. Бу эса билдирилган фикрлар орасидан энг мақбулларини танлаб олишга имкон беради. Бундан
ташқари фикрларнинг рағбатлантирилиши навбатдаги янги фикр ёки ғояларнинг туғилишига олиб келади.

3. Ҳар бир таълим олувчи ўзининг шахсий фикри ёки ғояларига асосланиши ҳамда уларни ўзгартириши мумкин. Аввал билдирилган фикр (ғоя)ларни умумлаштириш, туркумлаштириш ёки уларни ўзгартириш илмий асосланган фикр (ғоя)ларнинг шаклланишига замин ҳозирлайди.

4. Машғулотлар жараёнида таълим олувчиламинг ҳар қандай фаолиятларини стандарт талаблар асосида назорат қилиш, улар томонидан билдирилаётган фикрларни баҳолашга йўл қўйилмайди. Агарда уларнинг фикр (ғоя)лари баҳоланиб бориладиган бўлса, таълим олувчилар ўз: диққатларини, шахсий фикрларини ҳимоя қилишга қаратадилар, оқибатда улар янги фикрларни илгари сурмайдилар. Мазкур методни қўллашдан асосий мақсад таълим олувчиларни муаммо хусусида кенг ва чуқур фикр юритишга рағбатлантириш эканлигини эътибордан четда қолдирмаган ҳолда уларнинг фаолиятларини баҳолаб боришнинг ҳар қандай усулидан воз кечиш мақсадга мувофиқдир.

   Машғулот жараёнида ушбу методдан самарали фойдаланиш мақсадида қуйидагиларга амал қилиш лозим:

  • Машғулот иштирокчиларининг ўзларини эркин ҳис этишларига
    шароит яратиб бериш;
  • Ғояларни ёзиб бериш учун ёзув тахтаси ёки варақлар тайёрлаб қўйиш;
  • Муаммо (ёки мавзу)ни аниқлаш.

   Машғулот жараёнида амал қилиниши лозим бўлган шартларни белгилаш. Шартлар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

а) таълим олувчилар томонидан билдирилаётган ҳар қандай ғоя баҳоланмайди;
б) таълим олувчиларнинг мустақил фикр юритишлари, шахсий фикрларини илгари суришлари учун қулай муҳит яратилади;
д) ғояларнинг турлича ва кўп миқдорда бўлишига аҳамият қаратилади;
е) бошқалар томонидан билдирилаётган фикрларни ёдда сақлаш, уларнинг фикрларига таянган ҳолда янги фикрларни билдириш, билдирилган фикрлар асосида муайян хулосаларга келиш каби ҳаракатларнинг таълим олувчилар томонидан содир этилишига эришилади.

5. Билдирилаётган ғояларни уларнинг муаллифлари томонидан
асосланишига эришиш ва уларни ёзиб олиш.

6. Муайян қоғоз варақлари ғоя (ёки фикр)лар билан тўлгандан сўнг уларни ёзув тахтасига осиб қўйиш.

7. Билдирилган фикрларни янги ғоялар билан бойитиш асосида уларни қувватлаш.

8. Бошқалар томонидан билдирилган фикр (ғоя) лар устида кулиш, уларга нисбатан кинояли шарҳларнинг билдирилишига йўл қўймаслик керак.

9. Таълим олувчилар томонидан янги ғоялар билдирилиши давом этаётган экан, муаммонинг ягона тўғри ечимини эълон қилишга шошилмаслик.

«Ақлий ҳужум» методи тўғри ва ижобий қўлланилганда шахсни эркин, ижодий ва ностандарт фикрлашга ўргатади.


манба: © www.idum.uz

Leave a Reply