«Аквариум» методи - Ta’lim / Образование

«Аквариум» методи

Аквариум методи ўқувчи-талабаларга муаммони “Жамоа олдида” муҳокама этишни таклиф этади. Гуруҳ муаммо бўйича у ёки бу диалогни олиб боришда ишонган иштирокчини танлайди. Баъзида бу бир нечта хоҳловчилар бўлиши мумкин. Қолганлари томошабин ролида қатнашадилар. Аквариум деб номланиши ҳам шундан келиб чиққан.

Бу усул ўз тенгдошларини четдан кўриш, улар қандай муомалада бўлишларини, ўзгалар фикрига қандай муносабат билдираётганликларини, юзага келаётган келишмовчиликларни бартараф эта олаётганликларини, ўз фикрларини қандай тушунтираётганликларини ва ҳоказоларга имкон беради.

Ўқитиш услуби қуйидаги кетма-кетликда олиб борилади: ўқувчи-талабалар гуруҳи иккита айлана ҳосил қилиб жойлашадилар: ички ва ташқи.

Ички айлананинг бир иштирокчиси ўтилган бирор аниқ ўқув мавзуси бўйича етакчи ролида чиқади.

Ташқи айлана иштирокчилари ички айлананинг етакчиси ва гуруҳининг ҳаракатини диққат билан кузатадилар ва ижобий ҳолатлар, муваффақиятлар ҳамда камчиликлар тўғрисидаги ўз таассуротларини ёзиб борадилар. Сўнгра иштирокчилар ўз ҳамкасбларининг ҳаракатларини муҳокама қиладилар, ундан сўнг ўз-ўзини баҳолаш учун ички айлананинг етакчиси ва ўзоларига сўз навбати берилади. Муҳокама якунларига кўра хулосалар чиқарилади.


манба: © www.idum.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

Leave a Reply