«Яшил ручка» методи - Ta’lim / Образование

«Яшил ручка» методи

«Яшил ручка» методи – ота-оналар учун болаларга таълим ва тарбия беришда универсал ёндашув ҳисобланади. Ҳар қандай ҳаётий вазиятда бизнинг вазифамиз яхшиликни “таъкидлаш” ва хатоларни “сезиб қолмаслик”. Албатта, баъзида буни қилиш осон эмас.

Yashil ruchka metodi

«Яшил ручка» (ёки «яшил сиёҳ») усули — 80-йилларда машҳур ўқитувчи Шалва Александрович Амонашвили томонидан ишлаб чиқилган. У ўқитувчиларга ўқувчилар ишидаги хатоларни тузатиш учун фойдаланадиган қизил ручкадан воз кечишни ва бунинг ўрнига яшил ручкадан фойдаланишни ва у билан дафтардаги энг муваффақиятли қисмларни ажратиб кўрсатишни таклиф қилди (чиройли ёзилган хат, ечишнинг қизиқарли усули ва бошқалар.).

Агар ушбу фикрга кенгроқ қаралса, ёндашувнинг туб фарқи ўз-ўзидан кўринади. «Қизил ручка» хатоларга қаратилган. Тузатишларга қараб, ўқувчи муваффақиятсизликни қайта-қайта бошдан кечиради, ўз кучига ишончини йўқотади. «Яшил ручка» энг яхши лаҳзаларни таъкидлайди, ўз-ўзини ҳурмат қилишни оширади, кейинги ривожланишга ундайди.


Хатолар билан нима қилиш керак? Ёки уларга эътибор бермаслик керакми?

Албатта йўқ. Хатоларни тузатиш керак, лекин агар ўқувчи буни ўзи қилса, натижа анча яхши бўлади. Ўқитувчидан фақат хатолар мавжудлигини кўрсатиш талаб қилинади холос.

Болалар мактабга қандай тайёрланади: болага дафтар ва кўк ручка берилади, у илгакчалар ва таёқчалар кўринишида ёзади, сўнгра онаси ёки ўқитувчисига қизил ручка билан келади ва хатолар тузатилади. Ҳамма нарса мантиқий бўлиб туюлади.

Аммо биз бунинг аксини қилишимиз керак. Қизил эмас, балки яшил ручкани олинг ва ёмон чизилган илгакларни эмас, балки энг муваффақиятли ва «идеал»ларни белгиланг.


Қандай натижаларга эришилади?

Биринчидан, бола ёзишни ёзув дафтарини яхши кўриб қолади – бу болалар билан жуда кам учрайдиган ҳолат.
Иккинчидан, ҳамма нарсани ўзлаштириши анча тезлашади.


Ёндашувлардаги фарқ

Биринчи ҳолатда, биз хатоларга эътибор қаратамиз. Бола нотўғри ёзилган ҳарфларни эслаб қолади. У ўша қизил чизиқлар ортида мукаммал ёзилган ҳарфларни кўрмайди. Хулоса қиламиз: биз хоҳлаймизми ёки йўқми, қизил ранг билан тортилган чизиқ бола онгида муҳрланиб қолади.

metod zelyonoy ruchki

Иккинчи ҳолатда, биз тўғри, муваффақиятли нарсага эътибор қаратамиз. Бола бутунлай бошқача ҳис-туйғуларни, бошқача идрокни қабул қилади ва онгсиз равишда мукаммал бўлган нарсани такрорлашга интилади!

«Ёмонни белгилаш» одати боланинг онгида бутун умр муҳрланиб қолади ва ҳаётдан кўнгли тўлмаслик сабабига айланади.

 


🔥700 marta ko‘rildi