«21-октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун» тадбир сценарийси

Ушбу саҳифада «21-октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун» тадбир сценарийсини юклаб олишингиз мумкин.

21-oktyabr – O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun tadbir ssenariysi

Ушбу сана бежиз танланмаган: 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинган (21.12.1995 йилдаги таҳрирда амал қилмоқда, таҳр. изоҳи). Бу Қонун халқимизнинг мустақиллик учун қўйилган дастлабки қадами бўлди. Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминланиши ҳам белгилаб қўйилган.


«21-октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун» тадбир сценарийси

1. Бошловчилар кириш сўзи
2. Шеърлар
3. Тилимиз ва ёзувимиз
4. Ҳикматли сўзлар
5. Рақс
6. Халқ оғзаки ижоди (“Кунтуғмиш” достони мисолида)
7. Тил ҳақида фикрлар
8. Рақс
9. Тилимиз тарихи
10. Саҳна кўриниши (“Ўткан кунлар” асари мисолида)
11. Якуний сўз ҳамда тақдирлаш

1-бошловчи. Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар! Мустақил юртнинг баркамол ёшлари, азиз устозлар. Бугунги “Тил байрами”га хуш келибсиз!

2-бошловчи. Инсон гўзаллиги, маънавияти, буюк мероси, ҳатто олам барқарорлигининг асоси ҳам бу – тилдир. Шу сабаб онадек азиз ўз она тилимизни асраб-авайлаш, эъзозлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

1-бошловчи. Дарҳақиқат, инсон ўз она тилиси билан уйғаяди, камолга етади. Мана шу тил билан яшаб ўтади. Комилликнинг биринчи белгиси ҳам намоён бўлади.

2-бошловчи. Зеро, нутқнинг гўзаллиги, тилнинг бурролиги, ифоданинг аниқлиги инсон учун ўзига хос ҳусндир, бу ҳусн охир-оқибатда жамиятнинг, миллатнинг ҳуснини кўрсатади.

1-бошловчи. Марҳамат, энди навбатни мактаб-интернатимиз ўқувчиларига берамиз.

1-ўқувчи.
Ўзбек тилин тинглаб кирди менга жон,
Оҳиста тикилдим ва шунда билдим.
Мени тузатолмас ҳеч дард-у дармон
Жонимга Масиҳдур шу она тилим.

Барчамизга яхши маълумки, 1989-йил 21-октабрда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида ҳам “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир” деб ёзиб қўйилган. Демак, бу кунни чексиз қувонч ва ифтихор билан байрам қилишга ҳақлимиз.

2-ўқувчи. Инсон туғилиб ўсган жойи она тупроқ муқаддас Ватандир. Биз дунёга келибоқ онажонимизни, она Ватанимизни кўрамиз, эндигина тилимиз чиққан дамларда айтилаётган сўзимиз бу она сўзидир. Биз энг азиз, энг мўтабар инсон номини ўз тилимизда онадек муқаддас атаймиз. Она бизга жон бахш ато этган бўлса, тил бизга ақл-заковат ато этади. Шунинг учун ҳам ўзбек тили буюк ва муқаддасдир.

Мусиқа оҳангида саҳнага Она ва фарзанд чиқиб келади.

Она образи: Меҳрибон фарзандларим, жондан азиз дилбандларим, ўз юртига фидоий, мард паҳлавонларим. Сизлар ўз она тилимизно ҳамиша асраб-авайланглар. Ўз тилимиз қаторида қардош чет тилларини ҳам ўрганиб, ҳурмат қилинглар. Менинг сизларга мурожаатим шуки, тилимизнинг софлигини сақланг, унинг бой ифода воситаларидан ўринли фойдаланишга ҳаракат қилинг, гўзаллигини намойиш этинг. Сизнинг комиллигингиз аввало, муомала маданиятингизда намоён бўлади. “Яхши сўз жон озиғи”, “Бир кўнгил иморати – минг Макка зиёрати” деганларидек, ширинсухан бўлиб яшанглар.

 



🔥38.1 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853