Физика фанида учрайдиган атамалар изоҳли луғати (А – Г)

Фи́зика (юнон. φυσικός — «табиий», φύσις (physis) — «табиат») табиий борлиқ ҳақидаги фан бўлиб, коинотни ташкил этувчи асосий таркибларни, унинг моҳиятини тушунтириб берувчи майдон ва унинг хусусиятларини ўрганади. У қуйидаги асосий қисмлардан иборат:

  • Классик механика;
  • Электродинамика ва классик майдон назарияси;
  • fizikaКвант механикаси;
  • Статистик физика ва термодинамика;
  • Оптика ва спектроскопия;
  • Молекуляр физика;
  • Атом физикаси;
  • Квант майдонлар назарияси;
  • Гравитация ва космология;
  • Калибрланган майдонлар ва суперсимметрия.

Физика — табиат хақидаги умумий фан; материянинг тузилиши, шакли, хоссалари ва унинг ҳаракатлари ҳамда ўзаро таъсирларининг умумий хусусиятларини ўрганади. Бу хусусиятлар барча моддий тизимларга хос. Турли ва аниқ моддий тизимларда материя шаклларининг мураккаблашган ўзаро таъсирига тегишли махсус қонуниятларни кимё, геология, биология сингари айрим табиий фанлар ўрганади. Бинобарин, физика фани билан бошка табиий фанлар орасида боғланиш бор. Улар орасидаги чегаралар нисбий бўлиб, вақт ўтиши билан турлича ўзгариб бораверади. Физика фани техниканинг назарий пойдеворини ташкил қилади. Физиканинг ривожланишида кишилик жамиятининг ривожланиши, тарихий даврларнинг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шарт-шароитлари маълум аҳамиятга эгадир.


А

Аббревиатура (лотинча-қисқартираман) маълум тушунчани сақлаган холда, ўша тушунчани ифода этувчи сўзларнинг бош харфларидан тузилган қисқартма сўз. Масалан “фойдали иш коэффициенти” Ф.И.К, “электр юритувчи куч” Э.Ю.К.

Аберрация (лотинча-фарқланиш) – ёруғлик нурларининг аберрацияси.

Абитуриент – ўрта ўқув юртини тамомлаган шахс, олий ўқув юртига кирувчи шахс маъносида хам ишлатилади.

Абляция (лотинча-олиб кетиш) – буғланиш ва механик парчаланиш натижасида камайиш.

Абразив материаллар – майда донадор ёки кукинсимон жуда қаттиқ материаллар, бундай материаллардан чархтош, жилвир, қайроқ ва бошқа механик асбоблар тайёрланади. Абразив материаллар: алюминий уч оксид (Al2O3), кремний карбид (CiO2), бор карбид (B4C).

Абсолют – (лотинча-шак шубхасиз), тўла, камолотга етган, мутлоқ, чекланмаган. Масалан абсолют харорат – тўла, хатосиз.

Абсолют температура – абсолют нол. минус 273, 16 целсий шкаласидан бошланадигон шкала.

Абсорбция (лотинча-ютилиш) – эритма ёки газ аралашмасидаги моддаларнинг қаттиқ ёки суюқ жисмларда ютилиши.

Абсорбент – ютувчи жисм. (бутун хажми бўйича ютади) Адсорбент юза қатламида ютади.

Авиа... (лотинча-қуш) – қўшма сўзларнинг таркибий қисми. Авиадвигатель.

Авогардо сони – хар қандай модданинг бир молидаги молекула ёки атомлар сони. 6, 023. 10 23 га тенг.

Авто (юнонча-ўзи, ўзим) қўшма сўзнинг таркибий қисми. Масалан авто+мобил:юкларни ташувчи кичик машина, автокара, автоклав – юқори босимда қиздириш, қайнатиш учун ишлатиладиган қозон.

Автомат (юнонча-ўз-ўзидан харакатланувчи) – маълум ишдаги барча жараёнларни шахснинг иштирокисиз ўзи бажарадиган машина.

Автофазировка – (зарядли заррачаларнинг циклик тезлатгичлардаги фаза тургунлиги) – циклотронларда зарралар гурухининг ўртача айланиш частотасини ўзгарувчан электр частотасига автоматик тенглаштириб туриш.

Аграр – ундан фойдаланишга, унга эгалик қилишга оид фаолият.

Агрофизика – қишлоқ хўжалик ўсимликларига физик усулда таъсир қилиш.

Адронлар – массаси электрон массасига нисбатан 140 – 1200 марта кўп бўлган элементар заррачалар группаси. Бу гурухга асосан пионлар, мезонлар, нуклонлар ва гиперонлар киради.

Адиабата – термодинамикага оид график. Адиабатик жараённинг графиги.

Адиабатик жараён (юнон. adibatos – ўтмайдиган, берк) – идиш ичидаги газ ташқи муҳит билан иссиқлик алмашмай, ички энергия ҳисобига иш бажариши.

Адсорбция – қаттиқ ёки суюқ модда сиртига суюқ ёки газ ҳолдаги модданинг консентрацияланиши (тўпланиш) ютилиши.

Айниган газ – зарраларнинг ўзаро квантмеханик таъсири туфайли хоссалари классик идеал газ хоссаларидан бошқача бўладиган газ.

Аккомодация – кўзнинг турли масофадаги нарсаларни очиқ,  равшан кўришга мослашуви.

Аккумулятор – электр зарядини хосил қилувчи, тўпловчи мустақил элетр манбаи.

Акустика – товуш хосил бўлиши, товуш хоссаларини ўрганувчи бўлим.

Аморф холат (юнонча-шаклсиз) – модда холатлари-дандан бири, модданинг бундай холати кристалл холатдан фарқ қилади ва физик хоссалари барча йўналишда бир хил бўлади.

Ампер – Халқаро бирликлар системаси (ХБС)да электр токининг ўлчов бирлиги.

Амперметр – электр занжирида ток кучини ўлчайдиган асбоб. Электр занжирига кетма – кет уланади.

Ампер – соат – электр ток кучи 1 ампер бўлганда бир соат давомида ўтказгичнинг кўндаланг кесимидан ўтган заряд миқдори.

Амплитуда – тебранма харакатда жисмнинг энг катта масофаси бирлигида ўлчанади.

Ангстрём – ёруғлик тўлқин узунлиги учун ишлатиладиган ўлчов бирлиги. 1 А0 = 10 10 метр.

Аннигляция – модда ва антимодда қўшилиши натижасида бир бирини йўқ қилиши. Заррача ва антизаррачалар қўшилиб бир бирини йўқ қилиши ва янги холатнинг пайдо бўлиши.

Анод – радиолампа, электролитларда мусбат зарядланган ўтгазгич. (кутб).

Анти – тескари, қарама – қарши, масалан, анти модда, антипротон.

Апериодик тебраниш – жисм тебранма ҳаракат қилаётганда муҳитнинг ишқаланиш кучлари жуда катта бўлганда рўй берадиган нодаврий тебраниш.

Апертура – оптик системанинг ёруғлик нурларини ўтказадиган тешиги. Линзалар билан ёки диафрагмалар билан ўзгартириш мумкин.

Ассимиляция – сингиб кетиш, ютилиш.

Ассимилизациядиссимилизация – модда алмашуви. Диссимилизация – ўҳшашликни йўқотиш.

Альфа нурлар – радиоактив нур, кучли ионлаштириш хусусиятига эга, мусбат зарядли гелий ядроси. 

Б

Барионлар – адронлар гурухига кирувчи заррачалар, барионларни массаси электрон массасидан 1000 – 2000 марта катта, бу гурухга нуклонлар ва гиперонлар киради.

Барометр – хаво босимини ўлчайдиган асбоб, ХБС қабул қилгунга қадар босим “бар” бирликда ўлчанган.

Бекерел – радиоактив модданинг активлигини ўлчайдиган ХБС даги физик катталик. 1 бекерел 1секундда 1 та парчаланишга тенг.

Бета нур – радиоактив нур бўлиб эркин электронлардан иборат. Ионлаштириш хусусиятига эга.

Бетатрон – кучли уюрмавий электр ва магнит майдони таъсирида электронларни тезлигини оширувчи қурилма.

Беруний Абу Райхон. (973 – 1048 й) – буюк энциклопедист олим, ”минералогия” ”геодезия” асарлари бизгача етиб келмаган.

В

Вакуум – бўшлиқ, атом, молекулалар ўта сийрак бўлган жой

Ватт – қувват бирлиги. Бир ваттдан минг марта катта  қувватни бир киловатт, миллион марта каттани меговатт деб аталади.

Вебер – магнит окимининг бирлиги.

Вектор катталик – хам миқдори, хам йўналиши эътиборга олинадиган физик катталик. Масалан: тезлик, тезланиш, куч, электр магнит майдони кучланганликлари.

Вибратор – тебранишлар хосил қилувчи қурилма.

Вин нурланиш қонуни – қора жисмнинг нурланиш спектрида энергиянинг таксимланиши хақидаги қонун.

Винт – цилиндрсимон қаттиқ жисмларда баландлик бўйлаб ўзгариб борувчи айланма (пушта) бўртма сиртлар.

Вискозиметр – суюқликларни қовушқоқлигини аниқлайдиган асбоб.

Вольт – электр юритувчи куч, электр кучланиш бирлиги.

Вольтметр – электр занжиридаги кучланишни ўлчовчи асбоб. Электр занжирига параллел уланади.

Вольт – ампер – ўзгарувчан ток қувватининг ўлчов бирлиги.

Вольт – ампер характеристикаси – электр вакуум ёки ярим ўтказгич электрон асбобларида ток кучининг электродлардаги кучланишга боғлиқлигини ифодаловчи график.  

Г

Газ – моддаларнинг холати. Хажм ва шаклга эга бўлмаган холат. Масалан: хаво, тутун, буғ.

Газ анализатори – газлар аралашмаси таркибини миқдор жихатидан аниқлаб берувчи асбоб.

Газ динамикаси – гидроаэромеханиканинг сиқилувчан газ ва суюқликлар харакатини ўрганувчи бўлими.

Газ доимийси – идеал газ холат тенгламасидаги универсал физик катталик. R-харфи билан белгиланади, Миқдор жихатдан  R=8,31ж/К град га тенг.

Гамма нури – радиактив нур, жуда қисқа тўлқинли электромагнит нурлари. энергияси миллион ва бир неча миллион электрон вольтга тенг бўлиб кучли ионлаштириш  хусусиятига эга.

Гаус – магнит индукциясининг ўлчов бирлиги. (СИ дан ташқари бирлик).

ГейЛюссак қонуни – идиш ичидаги газ харорати ўзгармай турганда, газ босими ва  хажми орасидаги боғланиш қонуни.

Генри – электр занжиридаги ғалтакнинг индуктивлик бирлиги.

Герц – тебранма харакатда тебранишлар сонининг ўлчов бирлиги, яъни частоталарнинг ўлчов бирлиги.

Гелио (юнонча – қуёш) – қўшма сўзларнинг тарки-бий қисми. Қуёшга, қуёш энергиясига оидликни билдиради.

Гелиотехника – қуёш энергиясидан техника мақсадларида фойдаланиш усуллари хақидаги фан. Қуёш энергиясини бошқа энергияларга айлантириш билан шуғулланадиган соха.

Гелиофизика – қуёшнинг ўз ўқи атрофида айланиши, физик табиати, тузилиши, харорати, қуёш магнит майдони, уни таьсири ва бошқа физик хоссаларини ўрганадиган фан.

Генератор (лотинча – ишлаб чиқарувчи) электр энергияси ишлаб чиқарадиган ёки энергияни бир турдан иккинчи турга айлантирадиган қурилма. Электр энергияси ишлаб чиқаришдан ташқари бирор махсулот ишлаб чиқарадиганлари хам бор (ацетемик, муз, буғ, газ).

Геомеханика – ер пўстининг механик холатини ва турли табиий таъсирлар остида содир бўладиган жараёнларни ўрганадиган фан.

Гигро (юнонча–намлик) қўшма сўзларнинг таркибий қисми.

Гигрограф – хаво намлигини узлуксиз қайд қилувчи асбоб.

Гигрометр – хаводаги сув буғининг миқдорини аниқлайдиган асбоб.

Гигроскопик сув – тоғ жинслари зарраларининг юзасини юпқа қатламини ўраб турувчи бир молекулали сув.

Гидравлика (юнонча-сувга оид) суюқликларнинг мувозанат ва харакат шартлари қонунлари хақидаги фан, шу қонунлардан фойдаланиб гидротехниканинг масалалари хал қилинади.

Гидро (юнонча-hidros-сув) қўшма сўзларнинг бош таркибий қисми.

Гидрогенератор – гидротрубина ёрдамида айланадиган ўзгарувчан ток генератори бўлиб у синхрон генератордир.

Гидродинамика – гидромеханиканинг бир қисми бўлиб у сиқилмайдиган суюқликлар харакатини ва уларни қаттиқ жисмлар билан ўзаро таъсирини ўрганадиган бўлими. Газ харакати тезлиги товушнинг шу газдаги тезлигидан анча кичик бўлганда гидродинамика усуллари газлар харакатига хам тадбиқ қилинади.

Гидролиз (юнонча-ажралиш, парчаланиш) – турли моддалар билан сув ўртасида ўзаро таъсир, ион алмашинув реакцияси ва шу усулда керакли моддани ажратиб олиш.

Гидростатика – мувозанатдаги суюқликнинг идиш деворига ёки суюқликга тушурилган жисмга таъсирини ўрганадиган гидромеханиканинг бир бўлими.

Гидростатик босим – суюқликнинг идиш деворларига ёки суюқлик ичидаги жисмга кўрсатаётган босими.

Гиротурбина – юқори босимли сув буғи билан ишлайдиган қурилма.

Гипер (юнонча-одатдагидан кўп) – қўшма сўз бош таркибий қисми, масалан: гипертовуш, гиперядролар яъни гиперон элементар заррачалар гурухи.

Голография – буюмларнинг фазовий (хажмий) тасвирини олиш усули. Манбадан чиққан ва буюмдан қайтган нурлар дастасининг кесишиши натижасида фотопластинкада интерференцион манзара хосил бўлишига асосланган.

Горизонт – шахс турган жойда ер радиусига перпендикуляр (тик) ўтказилган текислик. Шахс бу текисликни ўзига нисбатан энг узоқ нуқталарини уфқ, “узоқ горизонтда” дейилади.

Гормоник тебраниш – тебранма харакатнинг содда тури бўлиб синус (ёки косинус) қоидасига асосан тебранади. Энг содда кўриниши х=АSin (wt+φ) шаклида бўлиб, бунда х – жисмнинг t – вақтдаги холати, А – амплитуда, w – циклик частота, w=2Пv, v – частота, яъни 1 с даги тебранишлар сони. φ- бошлангич фаза. π = 3,14

Гравитация – тортишиш.

Грвитацион доимий  G =6,67.10 – 11м3/кгсек2

Градиент (лотинча-одимловчи)-физик катталикнинг фазода ўзгаришини ўлчовчи миқдор. Масалан: харорат градиенти, босим градиенти, электр майдони градиенти.

Градус – текис бурчакнинг ўлчов бирлиги ва хароратнинг ўлчов бирлиги. Хароратни аниқлаётганда целций шкаласи бўйича ёки абсолют шкала бўйича деб аниқлик киритилади. Бурчакни ўлчаганда хам градусда ёки радианда деб аниқлик киритилади.

Грамм – ХБСдаги масса ўлчов бирлигининг  1000 дан бир қисми. (1 г = 0, 001 кг)

Грей – ионловчи нурланишнинг модда томонидан ютилган энергия миқдорини аниҳлайдиган физик катталик.(қаранг, нурланиш дозаси.)

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*