Амир Темур ҳақида қанчалик билимга эгасиз? (20 тест)

Амир Темур — инсоният тарихидаги энг қатъиятли шахслардан биридир. Турли манбаларга таянган ҳолда, у ҳақидаги билимларимизда ҳам ҳукмдор, зобит, саркарда, ҳам жангчи сифатида гавдаланади. Амир Темур тарих саҳифаларида Александр Македонский, Дарий Первый, Юлий Цезарь каби йирик саркардалар билан бир қаторда туради.

 

amir-temurАмир Темур ҳақида нималарни биласиз? Ўз билимингизни синаб кўринг.


1. Амир Темур неччи йил давомида ҳукмронлик қилган?
2. Боязид устидан қозонилган буюк ғалаба билан Амир Темурга ўз муборакномасини юборган Франция қиролини аниқланг.
3. Халқаро Амир Темур жамғармаси нечанчи йилда ташкил этилган?
4. Амир Темур қайси шаҳарда мадраса қурдирган?
5. «Буюк ҳукмдор Амир Темурнинг ҳаёти» (Magni Tamerlanis Scytherum Imperatoris Vita) асарининг муаллифи ким?
6. Амир Темур Ҳиндистонга нечанчи йили юриш килади?
7. Қайси жангдан кейин Амир Темурга «Европа ҳалоскори» номи берилган?
8. Амир Темур ва Тўҳтамишхон билан бўлган сўнгги жанг қачон ва қаерда содир бўлган?
9. Амир Темур ва Тўхтамиш ўртасидаги ҳал қилувчи жангда Амир Темур қўшини қандай усулни қўллаган?
10. «Темур тузуклари» неччи қисмга бўлинади?
11. Амир Темур яшаган йилларни белгиланг.
12. Амир Темур Хитойга юришни қачон бошлаган?
13. Амир Темур давлатида, давлат бошқаруви неччига бўлинган ва улар қайсилар?
14. Амир Темур неччи ёшидан ҳарбий ўйинлар билан шуғулланган?
15. Амир Темур Испанияга кимни элчи қилиб жўнатган?
16. Амир Темур биринчи бўлиб қўшинини 7 қисмга бўлганлиги ҳақидаги маълумотни ким ёзиб қолдирган?
17. Амир Темур хоки пойи қуйилган Гўр-Амир мавзолейи ... шаҳрида жойлашган.
18. 1386-1405 йилларда Амир Темур элчилар билан алмашган Миср султони ким эди?
19. Амир Темур нечанчи йилда Анкара жангида қатнашади?
20. Амир Темурнинг 3 йиллик уруши нечанчи йил бошланган?

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

🔥13.3 K марта кўрилди

One thought on “Амир Темур ҳақида қанчалик билимга эгасиз? (20 тест)

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*