Жаҳон тарихидан тест

Жаҳон тарихи деганда одамзод тарихи тушунилиб, палеолит эрасидан бошланган тарих назарда тутилади. Ўз ичига геологик тарих ва одамларгача биологик эраларни олувчи ер сайёраси тарихидан фарқ қилиб, жаҳон тарихи одамларга алоқадор археологик ва ёзма манбаларни ўрганади. Қадимги ёзма тарих ёзув ихтиро этилишидан бошланади. Бироқ тамаддун илдизлари ёзув ихтиросигача даврларга бориб тақалади. Ибтидоий жамият палеолит (тош) даврида бошланиб, неолит (янги тош) даврларидаги зироат инқилоби билан давом этади. Неолит инқилоби ўсимлик ва ҳайвонларни тизимли хонакилаштириш билан характерланиб, инсоният тарихига катта ўзгариш олиб кирган. Кўҳна Дунё (қисман Европа, шунингдек Яқин Шарқ ва Шимолий Африка) тарихи одатда қуйидагиларга ажратилади:

  • Антик давр (476-йилгача);
  • Ўрта асрлар (5-асрдан 15-асргача), жумладан Ислом олтин даври (750–1258) ва Уйғониш даври (1300-йиллардан); Янги давр (15-асрдан 18-асргача), жумладан Оқартув даври; Энг янги давр (Саноат инқилобидан бугунгача). Ғарб тарихида 476-йилдаги Рим империяси қулаши антик даврни якунлаб, ўрта асрларни бошлаган, деб ҳисобланса, Шарқий Европа мамлакатларида бу давр Византия империяси билан боғланади. 15-аср ўрталарида Йоҳаннес Гутенберг ихтиро этган матбаа китоб тарқатиш ва алоқада инқилоб яратиб, ўрта асрларни тугатишга ва илмий инқилобни бошлашга ёрдам берди. 18-аср охирига келиб Европада билим ва технология ривожланиши ва саноат инқилобига олиб келди.

1. Салибчилар салжуқий турклар қўшинини қачон тор-мор этдилар?
2. ХХ аср бошларида жаҳон керасин бозори қайси гуруҳлар томонидан бўлиб олинган?
3. Англияда Тюдорлар сулоласи қайси воқеадан кейин ҳокимият тепасига келди?
4. Севр шартномаси қайси давлат билан имзоланди?
5. Қайси кема матрослари 1905 йил ёзида қўзғолон кўтаришган эди?
6. Филипп VI вафотидан сўнг Франция тахтига ким даъвогарлик қилиб чиқди?
7. Австрия-Венгриянинг Россия билан муносабатларининг ёмонлашувига нима сабаб бўлди?
8. Жаҳон тарихида Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада янги жамият-капитализмнинг вужудга келиш шарт шароитлари қачон шаклланди?
9. Нечанчи йилда Германия империяси барпо этилди?
10. Биринчи жахон урушидан сўнг қайси давлатлар Буюк Британиянинг доминиони ҳисобланган?
11. Католик черковида Рим Папасидан кейинги олий рухоний унвони қайси?
12. Илк атом реакторини ким яратган?
13. 1906-йил 27-июнда Исмоил Обидов таҳрири остида « ... » газетасининг биринчи сони чиқди. Бу кун Ўзбекистон Республикасида Матбуотчилар куни сифатида нишонланади.
Газета номини белгиланг.
14. Францияда бўлиб ўтган Жакерия қўзғолони йилини аниқланг.
15. Француз рицарлари ордени қандай аталган?
16. Юртимиз тарихи бўйича қайси ёзма манба энг қадимий ҳисобланади?
17. 1258 йилда Боғдодни эгаллаб, Араб халифалигига чек қўйган тарихий шахс ким?
18. Генуя конференцияси бўлиб ўтган сана қайси қаторда тўғри кўрсатилган?
19. Юнонлар Македонияликларга қайси жангда мағлуб бўлдилар?
20. Эльзас ва Лотарингия иккинчи жахон урушидан кейин қайси давлат таркибига кирди?
21. Араб халифалиги зулмига қарши «Муқанна қўзқолони» қачон бўлиб ўтган?
22. Конкиста қандай сиёсат?
23. Миллоддан аввал II минг йиллик охирида Хитойда иттифоқ шаҳарлар ягона давлатга бирлашди, бу давлат номи унинг бош шаҳри номи билан боғлиқ бўлиб, нима деб аталган эди?
24. Дарвишхон бошчилгида қўзғолон қачон, қаерда бўлиб ўтади?
25. «Кичик Антанта»га аъзо бўлган давлатлар булар - ...

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

🔥1.1 K марта кўрилди

2 thoughts on “Жаҳон тарихидан тест

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Расмдаги белгиларни киритинг

*