Сўнгги қўнғироқ янгради

Кеча, 24-май куни юртимизнинг барча мактабларида бўлгани каби, мактаб-интернатимизда ҳам сўнгги қўнғироқ янгради. 5 йил давомида бу муқаддас даргоҳда илм олиб, ўз билимларини мустаҳкамлаган ўқувчилар жонажон мактаблари билан хайрлашиб, янги ўқув маскани — коллежларга йўл олишди.

«Хайр мактаб — салом коллеж!» дея ном олган тантанали тадбирда мазкур таълим даргоҳини кўп йиллар аввал битирган ўқувчилар, тўққизинчи синф битирувчилари, ота-оналар, ўқитувчилар, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Нутқ сўзлаган меҳмонлар битирувчиларга келгуси ишларига омад, ўқишларида муваффақият тилашди. Тадбирда буюк аждодларимиз, она юртимиз ва порлоқ истиқболимизни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, шеърлар янгради.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, 2013/2014 ўқув йилида Республика бўйича мактаб битирувчилари сони 501234 тани ташкил этмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, улардан 161 таси «Umid» мактаб-интернати битирувчилари ҳисобланади.

🔥57 раз просмотрено

8 идей о “Сўнгги қўнғироқ янгради

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853