Ўқитувчилар учун Aptis тести ҳақида нималар биласиз?

Aptis тести нима? Aptis тести ҳақида нималарни биласиз?
Ушбу саҳифада ўқитувчилар учун Aptis тести ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Aptis тест синови

Ўқитувчилар учун Aptis Давлат тест маркази томонидан Британия Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказиладиган малака тести ҳисобланади.

 

Кимларга мўлжалланган?

Ушбу тест ҳар ойда асосий иш ҳақига қўшимча равишда устама пули олишни истаган инглиз тили ўқитувчиларига мўлжалланган.

 

Тест синовнинг ўзига хос хусусиятлари:

  • Британия Кенгашининг етакчи инглиз тили мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.
  • Таълим соҳаси учун махсус ишлаб чиқилган (энг яхши натижага эришиш учун ўқитувчилар тажрибасидан келиб чиқиб мослаштирилган).
  • Тез, қулай ва арзон – бир кун ичида тест синовларининг барча қисмлари топширилади ва тестдан 72 соат ўтгач, натижалар эълон қилинади.
  • Махсус тайёргарликни талаб қилмайди – инглиз тилини билишнинг ҳақиқий даражасини аниқлашга имкон беради.

 

Тест синови учун қандай рўйхатдан ўтилади?

Тест синовида қатнашиш учун ўқитувчилар белгиланган вақтда Давлат тест марказининг расмий сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

 

Тест синови учун тўлов қанча?

Тест синовида қатнашиш учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 бараварини ташкил қилади (ҳозирда 750 минг сўм).

 

 

Ушбу тест қанча муддатда ўтказилади?

Тест синовлари ҳар ойда бир марта Давлат тест марказида ўтказилади.

 

Ўқитувчилар учун Aptis тестини топшириш нима учун керак?

Натижалари CEFR шкаласи бўйича “C” даражасига тўғри келадиган, ўқитувчилар учун Aptis тестидан ўтган ўқитувчиларга Давлат тест маркази маълумотномалари берилади. Ушбу маълумотномага эга ўқитувчиларга унинг амал қилиш муддати давомида асосий иш ҳақининг 50% миқдорида устама берилади.

 

Тестни ким баҳолайди?

Тестнинг тақдим этилган жавоблари “Global British Council” баҳолаш гуруҳи томонидан баҳоланади.

 

Натижалар қачон эълон қилинади?

Тест натижалари тест ўтказилган вақтдан бошлаб 72 соат ичида шахсий кабинетда эълон қилинади.

 

Тест қандай ўтказилади?

«Ўқитувчилар учун Aptis» тести Давлат тест маркази томонидан компьютерда ўтказилади.

манба



🔥7.5 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853