Бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналари учун амалий тавсиялар

Мана, шу кун тантанали ва ҳаяжонли кун келди: фарзандингиз 1 синф ўқувчиси бўлди. Уни нималар кутяпти? Сиз хавотирдасиз ва бу табиий ҳолдир. Аммо сизнинг ота-оналик табиий ташвишингиз каби, бола учун мактаб ташвишига айланмаслиги керак. Унга ўқиш қизиқарли эканлигига, у кўп нарсани билишига ишонч билан борсин, ва шунда у ҳамма нарсани ўрганади.

Ишонамизки, ушбу маслаҳатлар ва тавсиялар сиз ва фарзандингиз учун мактабда ўқишни қизиқарли ва ёқимли қилишга ёрдам беради.

Бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналари учун амалий тавсиялар

1. Эрталаб болангизни хотиржам уйғотинг. Уйғониб, у сизнинг табассумингизни кўриши ва хотиржам, юмшоқ овозингизни эшитиши керак. Ҳатто «кеча сиз уни огоҳлантирган бўлсангиз ҳам», эрталаб туртманг, майда-чуйда нарсалар учун уришманг, хатолар ва эътиборсизликлар учун таъна қилманг.

2. Шоширманг. Вақтни ҳисобга олиш қобилияти сизнинг вазифангиз, агар у улгурмаётган бўлса, бу боланинг айби эмас.

3. Болангизни нонушта қилмасдан мактабга юборманг. Мактабдаги катта танаффусдаги нонуштагача у кўп «ишлаши»га тўғри келади.

4. Ҳеч қачон фарзандингизни «қара, яна шўхликлар қилма», «ўзингни яхши тут» дея огоҳлантиришлар билан хайрлашманг.

5. Фарзандингизга омад тиланг, унинг кайфиятини кўтаринг, бир нечта ёқимли сўзларни топинг – уни қийин кун кутмоқда.

6. Болангизни мактабда олганда “Бугун неччи баҳо олдинг”ни эсдан чиқаринг. Мактабдан кейин бола билан учрашганда, минглаб саволлар берманг, уни тинчлантиринг (оғир иш куни, одамлар билан кўп соатлик мулоқотдан кейин ўзингизни қандай ҳис қилганингизни эсланг). Агар бола жуда ҳаяжонланган бўлса, у ниманидир баҳам кўришни истаса, уни уришманг, кейинга қолдирманг, тингланг, бу кўп вақт талаб қилмайди.

7. Агар сиз боланинг хафа бўлганини кўрсангиз, лекин жим бўлса, суриштирманг, кейин у ҳамма нарсани ўзи айтиб беради.

8. Ўқитувчининг сўзларини тинглаганингиздан сўнг, болангизни уришишга шошилманг. Ўқитувчи билан суҳбатингизни боласиз ўтказишга ҳаракат қилинг. Айтганча, иккала томонни тинглаш ҳар доим ҳам фойдалидир. Ҳеч қачон хулоса қилишга шошилманг.

9. Мактабдан сўнг, фарзандингизни дарслар қилишга шошилтирманг, икки-уч соат дам олсин (биринчи синфда тикланиш учун 1,5 соат ухлаш яхшироқдир). Дарсларни тайёрлаш учун энг яхши вақт 15:00 дан 17:00 гача ҳисобланади.

10. Ҳамма дарсларни бир ўтиришда бажаришга мажбур қилманг, 15-20 минутлик дарслардан сўнг 10-15 минутлик танаффус бўлгани маъқул.

Фарзандингизни қандай бўлса, шундай севинг!

Муаллиф: © Ушакова Ирина Ризеевна

 


🔥4.7 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853