«Шакли ўзгарган ер ости новдалар» дарс ишланмаси - Ta’lim / Образование

Выберите язык:

«Шакли ўзгарган ер ости новдалар» дарс ишланмаси

«Умид» мактаб-интернат биология фани ўқитувчиси Жахоналиева Марҳабо 5«д» синфда АКТ тадбиқ этган ҳолда «Шакли ўзгарган ер ости новдалар» номли очиқ дарс ўтди. Дарснинг асосий мақсади таълимий жиҳатдан ўқувчиларга шакли ўзгарган ер ости новдалари ҳақида тушунча бериш, пиёзбош, тугунак билан яқиндан танишиш, уларнинг табиатдаги инсонлар ҳаётидаги аҳамиятини ўрганиш ва шу йўналишда кўникмалар бериш бўлса, тарбиявий томондан ўқувчиларнинг илмий дунёқарашларини кенгайтириш, табиатга нисбатан онгли муносабатини шакллантириш орқали экологик маданиятларини ошириш, гигиеник тарбия беришга қаратилди.

Жахоналиева Марҳабо ўқувчиларга проектор ёрдамида шакли ўзгарган ер ости новдалар ҳақида маълумот бермоқда

Биология ўқитувчиси Жахоналиева Марҳабо ўқувчиларга проектор ёрдамида шакли ўзгарган ер ости новдалар ҳақида маълумот бермоқда


Дарснинг технологик харитаси

Мавзу: Шакли ўзгарган ер ости новдалари, пиёзбош, тугунак, илдизпоялар. Уларнинг ўсимлик ва инсон ҳаётидаги аҳамияти.

Мақсад ва вазифалар

Дарснинг мақсади: ўқувчиларга шакли ўзгарган ер ости новдалари, пиёзбош, тугунак, илдизпоялар  ҳақида тўлиқ маълумот бериш.
Дарснинг таълимий мақсади: ўқувчиларга ер ости новдалари, ҳақида тушунча бериш, пиёзбош, тугунак билан яқиндан таништириш, уларнинг табиатдаги инсонлар ҳаётидаги аҳамиятини  ўрганиш. Дарснинг тарбиявий мақсади: ўқувчиларнинг илмий дунёқарашларини кенгайтириш, табиатга нисбатан онгли муносабатини шакллантириш орқали экологик маданиятларрини ошириш, гигиеник тарбия бериш ва меҳнат кўникмасини таркиб топтириш.
Дарснинг ривожлантирувчи мақсади: ўқувчиларнинг биологик билимларини ошириш, гербарий материаллари ва жонли кўргазмалар устида мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, нутқ ва мулоқот маданиятини ривожлантириш, мавзуга оид видеолавҳаларни таҳлил қила олишга ўргатиш.

Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси

Услуб: Маъруза ва амалиётнинг уйғунлиги.
Дарснинг тури: Анъанавий.
Шакл: Савол-жавоб. Жамоа ва кичик гуруҳларда ишлаш.
Восита: Электрон ресурслар, гербарий жамланмалари, мавзуга оид тирик ўсимлик органлари, дарслик, плакатлар; тарқатма материаллар.
Усул: Тайёр презентация ва слайд материаллари асосида.
Назорат: Оғзаки, савол-жавоб, муҳокама, кузатиш.
Баҳолаш: Рағбатлантириш, 5 баллик рейтинг тизими асосида.

Кутиладиган натижалар

Ўқувчилар янги билим ва кўникмаларга эга бўлади. Улар шакли ўзгарган ер ости новдалари ва ўсимликларнинг ривожланиши, инсон ҳаётидаги аҳамияти, пиёзбоши, туганак, илдизпоялар ҳақида маълумот олишади ва ботаниканинг ушбу бўлими ҳақида билим ва кўникмаларни эгаллайдилар.

Келгуси режалар (таҳлил, ўзгаришлар)

Ўқитувчи ўз фаолиятининг таҳлили асосида ёки ҳамкасбларининг дарс таҳлили асосида кейинги дарсларига ўзгаришлар киритади ва режалаштиради.

дарснинг блок чизмасиТашкилий қисм

I. Ташкилий қисм:

1) Давомат, тозалик, об-ҳаво
2) Ўқувчиларнинг дарсга тайёрлиги: ўқувчилар фикри ва хаёлини жамлаш, уларнинг диққат ва эътиборларини дарсга тортиш
3) Дарс мавзуси, мақсади ва дарснинг қандай олиб борилишини (дарс услубларини) ўқувчиларга эълон қилиш.

II. Янги мавзуни ўрганиш:

Режа:
1)
Пиёзбош, тугунак, илдизпоя.
2) Уларнинг табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамияти.

Шакли ўзгарган ер ости новдалар ўзида кўп миқдорда озиқ моддалар тўплайди ва тупроқ орасида 3 хил орган ҳосил қилади. Улар:

изиқарли бўлиши учун улар билан биргаликда мавзуни дарсликдаги амалий масалани ҳал қилиш билан бошлаши мақсадга мувофиқ. Бу машқ орқали мурожаат, абсолют мурожаат, кўпайтириш каби тушунчалар такрорланади. Шу билан бирга нусха кўчириш, безаш каби амаллар бажариш кўникмаси мустаҳкамланади. 

Маъруза:
1) Ўқувчилар рангли расмлар асосида ўз фикр-мулоҳазаларини сўзлаб берадилар.
2) Проекторда мавзуга оид видеолавҳа намойиш этилади (мультимедиа).
3) Кўрсатмали видеолавҳаларга таянган ҳолда ўқувчилар ўзларининг мантиқий-мулоҳазаларига асосланиб, мавзуга оид мустақил ва эркин фикрларини баён этадилар.
4) Тирик ўсимлик органлари – картошка, бош пиёз, илдизпояларни кузатган ҳолда ўқувчилар уларнинг тузилишини, табиат ва инсонлар ҳаётидаги аҳамиятини айтиб берадилар.
5) Ўқувчилар гербарий жамланмалари орасидан мавзуга тегишли бўлганларини ажратиб кўрсатишлари керак. Сўнгра уларнинг номланишини тушунтириб берадилар.

III. Янги мавзуни мустаҳкамлаш:

1) Слайд кўринишида расмлар кўрсатилади. Бунда ўқувчилар тегишли саволларга жавоб берадилар.
2) Доскада тегишли рангли расмларни ўқувчилар ўз жойларига жойлаштирадилар.
3) Мавзу юзасидан ўзлаштирилган билимларига асосланиб, ўқувчилар тарқатмали биологик диктантда туширилиб қолдирилган сўзларни ўз ўринларига ёзадилар.

Юклаб олиш  «Шакли ўзгарган ер ости новдалар» дарс ишланмасини юклаб олиш [95 кбайт]

манба: © www.umid.zn.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.
 


Добавить комментарий