Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йилнинг 14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлаган эди. Ушбу йиғилишдаги маъруза “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли китобида ўрин олган. Ушбу асар “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган.
Чуқур таҳлил ва танқидий ёндашувга асосланган ушбу рисолада Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатларига атрофлича баҳо берилган. Айни вақтда иқтисодиётни бошқариш, уни модернизация ва диверсификация қилиш борасида кейинги пайтда турли вазирлик ва идоралар томонидан йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонлар очиқ ва холис танқид қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар илгари сурилган. Турли соҳалардаги мавжуд улкан имконият ва захираларни тўлиқ ва самарали ишга солишга жиддий эътибор қаратилган.
Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2017 йилга мўлжалланган устувор йўналишлар, жаҳон бозорида рақобат кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб вазиятда иқтисодиётга хорижий инвестициялар, замонавий технологияларни жорий этиш билан боғлиқ муҳим вазифалар маърузада батафсил кўрсатиб берилган. Айниқса, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини амалга ошириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, жумладан, шаҳар ва қишлоқларимизда арзон ва қулай уй-жойлар қуриш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни, мактабгача таълим муассасалари тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича кенг кўламли вазифалар ҳам китобдан алоҳида ўрин эгаллаган.
Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idumuz
Facebook даги гуруҳимизга қўшилинг
Prezidentimizning asarlarini muntazam berib borishingizni tarafdoriman.
Iltimos muhtaram Prezidentimizning “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” kitoblarini ham yuklasangiz
Ушбу китоб янги бўлганлиги учун хали электрон кўриниши чиққани йўқ. Агар чиқса, сайтга албатта қўяман.
“скачать” тугмасини босяпман, лекин юкланмаяпти
илтимос илмий иш изланиш учун юклаб олиш хизматини ҳам ишлатишга рухсат берсангиз яхши бўларди