Мактабда ўрта махсус маълумотли ўқитувчи дарс бериши мумкинми? Қайси ҳолатда ўрта махсус маълумотли ўқитувчи дарс беришига рухсат берилган?
Халқ таълими вазирлигининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғига асосан мактабга педагог ходимларни ишга қабул қилишда қуйидаги мезонларга риоя қилиш лозим:
Бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига – бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар;
Фан ўқитувчиси лавозимига – фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар.
Шунга кўра, сизнинг мутахассислигингиз бошланғич таълимга оид бўлса, сизга бошланғич синфлардан дарс ажратса бўлади.