8-март табрик шеърлари - Ta’lim / Образование

8-март табрик шеърлари

Барчамиз орзиқиб кутган сўлим баҳор кириб келиши билан табиат очилиб, кўнгилларимиз ёруғ туйғуларга тўлиб боради. Биз бугун Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган, ҳаёт давомийлиги ва абадийлигини ўзида мужассам этган аёл зотини, табаррук оналарни улуғлар эканмиз, беихтиёр мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг “Жаннат оналарнинг оёғи остидадир” деган мазмундаги ҳикматли сўзларини эслаймиз ва муқаддас Она сиймоси олдида таъзим қиламиз.

Ўзининг латофати ва нафосати, вафо ва садоқати, қалб саховати билан оилани оила қиладиган, хонадонларимиз бекаси ва чароғбони бўлмиш сиз, мунис аёлларимизга ҳар қанча тасаннолар айтсак, сизларни ҳар қанча эъзозлаб, бошимизга кўтарсак, арзийди, албатта.

8 март

🌹🌷🎁🌷🌹💐

Азизим ҳаётда шодлик бор бўлсин,
Ана шу шодликлар сизга ёр бўлсин,
Қалбингиз орзу ва қувончга тўлсин,
Бугун тилайман сизга кўп тилак.
8-МАРТ бўлсин муборак!

🌹🌷🎁🌷🌹💐

Энг гўзал инсонсиз ҳаётимдаги.
Ўзгани “гўзалим” деганим ёлғон.
Ягона Маликам саройимдаги.
Байрамингиз билан онажон.

Онамдек меҳрибон муниса опам.
Ёшлигим эслайман сизни ҳар кўрсам.
Сиздек вафодормас, менга соям ҳам.
Муборак бўлсин сизга ҳам байрам.

Рўмолинг учига тугма бўлайин.
Дунёда сен билан мағрурдир дилим.
Сенинг шанинг учун майли ўлайин.
Байраминг муборак меҳрибон синглим.

Мен ўзимни кечиролмайман.
Тўкилса сочингни ярим толаси.
Қочиб ҳам ўзингдан беркинолмайман.
Байраминг билан, онаси…

Онамга ўхшайди кўзларинг сани.
Осмонимдаги ёлғиз юлдузим.
Оппоғим, чиройим, шириним мани.
Байраминг билан қизим.

🌹🌷🎁🌷🌹💐

Бошингиз офтоби осмон бўлсин
Кундузингиз чоғидир оқшом
Саодат бирла у нурафшон бўлсин
8 март муборак бўлсин

🌹🌷🎁🌷🌹💐

8marta-minСиз аёлсиз, ширин сўзли, мулойим.
Латофатни берган сизга Худойим.
Юзингиздан ой хам боқиб уялар.
Зухро юлдуз хавас билан муралар.
Муҳаббатда садоқатли ҳаёли,
Муқаддассиз ўзбек қизи аёли.
Сиз аёлсиз Момо Хаво наслидан,
Очиласиз келса баҳор фаслидан.
Ишқ, боғида йигитларни хаёли.
Муқаддассиз ўзбек қизи аёли.
Сизга очик, жаннатнинг ҳам эшиги.
Қўлингизда бахтли ҳаёт бешиги.
Алла айтиб меҳр ила боқасиз.
Мурғак қалбга оқ сут бўлиб оқасиз.
Дардга малҳам бўлган меҳри гиёли.
Муқаддассиз ўзбек қизи аёли.

🌹🌷🎁🌷🌹💐

Онажоним сизга бугун тилакларим ҳаммаси
Шу вақтгача дил сўзларим айтолмадим чамаси
Сизга бўлсин бор жаҳоним, меҳрим ва умрим,
Токи тирикдирман сизга бўлсин энг ширин сўзим.

One thought on “8-март табрик шеърлари

Leave a Reply