Ота-оналар учун алоқа дафтари сўровномаси - Ta’lim / Образование

Ота-оналар учун алоқа дафтари сўровномаси

Синф раҳбарининг ота-оналар билан олиб борадиган ишлари ғоят кенг, кўп қиррали бўлиб, бу ишлар фақат синф ва мактаб миқёси билан чекланмайди, аксинча турар жойлардаги ва ўқувчининг ота-онаси ишлаб турган корхонадаги жамоатчилик билан ҳам яқин алоқада бўлишни тақозо этади. Юқорида келтирилиб ўтилган фикрлардан маълум бўладики, шахсни тарбиялашда оила, мактаб ва маҳалланинг ҳамкорлик усулларининг хилма-хиллигини кўрсатади ва бу эса мавзунинг долзарблигини асослайди.

Синф раҳбари ота-оналар билан иш олиб боришда ишлашнинг хилма-хил шакл ва методларидан фойдаланиши лозим. Ота-оналар билан ишлашга шахсий ишлар жамоа билан биргаликда олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлади. Биз қуйида ота-оналар билан ишлашнинг асосий шакллари билан танишиб чиқамиз:

1. Ўқувчиларнинг уйларига бориш – бу оила билан алоқа қилишнинг энг самарали шаклларидан биридир. Бунда синф раҳбари ўқувчининг ота-онаси, унинг яшаш шароити, моддий имкониятлари билан танишишга имкон топади.

2. Ота-оналарни мактабга чақириш. Бундан мақсад, фақатгина ўқувчиларнинг хулқи, саводлилиги ва бошқа хусусиятлари билан ота-онани таништириш эмас, балки шу билан биргаликда ота-оналарга педагогик ва руҳий маслаҳатлар бериб, уларга ўқувчини оилада тарбиялашларига ёрдам ҳам қилишдир.

3. Ота-оналар билан ишлаш. Бу эса ўқувчига чақириқлар ёки махсус даъватномалар орқали амалга оширилади.

4. Ота-оналар синф мажлисини ўтказиш. Бу шаклдаги алоқа махсус иш режаси орқали амалга оширилади.

5. Ота-оналарни махсус педагогик ва психологик билимлар билан қуроллантириш мақсадида улар билан суҳбат ва маърузалар ўтказилади.

6. Савол-жавоблар кечаси. Ишнинг бу шакли синф ўқувчиларнинг хусусияти, характерини яхшироқ ўзлаштириш имконини беради.

7. Ота-оналарнинг тарбия борасидаги илғор тажрибалар билан фикр алмашиш, ўртоқлашиш. Бу нарса қуйидаги мавзуда бўлиши мумкин:
а) ёшларни қандай қилиб меҳнатга тайёрлаш мумкин?
б) ўқувчининг кундалик режими ҳақида.
в) “Ота-оналарнинг обрўси” ҳақида, “Оилада ёшларга ахлоқий тарбия бериш” ва ҳоказолар тўғрисида анжуманлар ўтказиш.

8. Мактаб қошида ота-оналар университетларини ташкил этиш ва бу университетлардан тизимли иш олиб бориш:
а) ота-оналарни тарбия соҳасидаги адабиётлар билан таништириш.
б) “Ота-оналар, сизлар учун” деган мавзуда оғзаки журнал.
в) фаол ота-оналарнинг тарбиявий иш тажрибалари билан бошқа синф раҳбарларини таништириш каби ишлар олиб борилиши лозим.

Бизнинг ёш авлод халқимизнииг инқилобий, меҳнат, жанговар анъаналарини ўзлаштириб, ўзига катта авлоднинг энг яхши фазилатларини — ғоявий эътиқод ва матонатни, Ватанга муҳаббатни, унинг иқтисодий, сиёсий ва жанговар қудратини мустаҳкамлашда иштирок этишга интилишни сингдирибгина ўз боболари ва оталари ишини давом эттира ва кўпайтира олади. Бу ишда ота-оналар айниқса муҳим ўрин тутишлари керак.

 

          Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

          Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

Leave a Reply