Математика фанидан онлайн тест саволлари - Ta’lim / Образование

Математика фанидан онлайн тест саволлари

Матема́тика (қад. юнон. μᾰθημᾰτικά ; μάθημα — билим, фан) аниқ мантиқий мушоҳадаларга асосланган билимлар ҳақидаги фан. Дастлабки объекти саноқ бўлгани учун кўпинча унга “ҳисоб-китоб ҳақидаги фан” деб қаралган. Бугунги математикада ҳисоблашлар, ҳатто формулалар устидаги амаллар жуда кичик ўрин эгаллайди.


matematika-01

Математика энг қадимий фан соҳаси бўлиб, узоқ ривожланиш тарихини босиб ўтган ва бунинг баробарида “математика нима?” деган саволга жавоб ҳам ўзгариб, чуқурлашиб борган. Юнонистонда математика деганда геометрия тушунилган. 9—13-асрларда математика тушунчасини алгебра ва тригонометрия кенгайтирган. 17—18-асрларда математикада аналитик геометрия, дифференциал ва интеграл ҳисоб асосий ўринни эгаллаганидан сўнг, то 20-аср бошларигача у “миқдорий муносабатлар ва фазовий шакллар ҳақидаги фан” мазмунида таърифланган.

1. 5,7635 ни юздан бирлар хонасигача яхлитланг.
2. Y=0.5x+6 чизиқли функция берилган. Агар x=-4.5 бўлса y нинг қийматини топинг.
3. Тенгсизликни ҳадма-ҳад қўшинг: 0<4 ва -1<4,5
4. Агар А(-3;0) ва В(5;4) бўлса, векторнинг координаталарини топинг.
5. Вектор узунлиги деб нимага айтилади?
6. Тўғри тўртбурчакнинг томонлари мос равишда 9 см. ва 12 см. бўлса, унинг диагоналини топинг.
7. Квадратнинг диагонали 6 сантиметрга тенг. Квадратнинг майдонини топинг.
8. Доирага ички чизилган ABC бурчак 60° га тенг. Агар AB ёй 90° га тенг бўлса, BC ёйнинг қийматини топинг.
9. Тўғри бурчакли учбурчак гипотенузаси катетларнинг биридан 5 сантиметрга, иккинчисидан 10 сантиметрга катта. Гипотенузани топинг.
10. 0,000000078 сонини стандарт кўринишда ёзинг.
11. Қўш тенгсизлик кўринишида ёзинг: х=b±1
12. Нисбий хатоликни топинг (50±1)
13. Тенгламани ечинг:
14. 234,087 сонини стандарт кўринишда ёзинг.
15. Тенгламалар системасини ечинг:
16. Моторли қайиқ дарё оқими бўйлаб 10 км. ва оқимга қарши 4 км. йўлни умумий 1 соатда босиб ўтди. Агар дарё оқимининг тезлиги 3 км/соат бўлса, қайиқнинг тезлигини топинг.
17. Ифодани соддалаштиринг:
18. Тенгламани ечинг:
19. Тенгламани ечинг:
20. ва сонларининг абсолют хатосини топинг.
21. Тенгламани ечинг:
22. Векторнинг координаталарини топинг

.
23. Икки кетма-кет келган натурал сонларнинг кўпайтмаси 182га тенг. Ушбу сонларнинг йиғиндисини топинг.
24. Агар А(-5;0) ва В(-2;6) бўлса, векторнинг координаталарини топинг.
25. Агар соннинг аниқ қиймати 1.583 ва тахминий қиймати 1.58 бўлса, яхлитлашдаги хатоликни топинг.

 


🔥67.2 K марта кўрилди

7 thoughts on “Математика фанидан онлайн тест саволлари

  1. Davlatbek

    Очень хорошо выдумано тест,но есть некоторые которые учатся в первом втором в пятом или меньше или больше но почему вы задаёте именно из физики или математики некоторые даже это не знают?

Leave a Reply