Мазкур методик тавсияда босқичли назорат ва якуний аттестация имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир босқичли назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги биология курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.
Ботаника
6 синф
Ботаника фанидан босқичли назорат оғзаки сўров шаклида ўтказилади. Бунда билетлар сони 30 та бўлиб, ҳар бир билетда 3 тадан савол ва топшириқлар берилган. Савол назарий ва лаборатория машғулотларини бажариш бўйича топшириқлардан иборат бўлади. Топшириқларга тайёргарлик учун 20 дақиқа вақт ажратилади. Ўқувчиларни баҳолашда тўғри жавоб 5 баллик тизим асосида баҳоланади. Баҳолар умумлаштирилиб ўртача балл чиқарилади. Масалан: 5+4+3=12:3=4.
Биология
9 синф
9-синфларда “Биология” фанидан якуний назорат ишлари оғзаки сўров шаклида ўтказилади. 9-синфда ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакалардан тузилган саволлар асосида 30 та билет шакллантирилади. Ҳар бир билетда ўқувчига 3 тадан савол берилади. Саволларнинг 2 таси назарий, 1 таси амалий, лаборатория машғулотга оид бўлади. Ҳар бир берилган саволга жавоб 5 баллик тизим асосида баҳоланади. Баҳолар умумлаштирилиб ўртача баҳо чиқарилади. Масалан: 5+4+3=12:3=4.
Биология
10 синф
10-синфларда “Биология” фанидан босқичли назорат ишлари оғзаки сўров шаклида ўтказилади. 10-синфда “Биология” фани учун ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакалардан тузилган саволлар асосида 30 та билет шакллантирилади. Ҳар бир билетда ўқувчига 3 тадан савол берилади. Саволларнинг 2 таси назарий, 1 таси амалий машғулотга оид бўлади.
Биология
11 синф
11-синфларда “Биология” фанидан якуний назорат ишлари оғзаки сўров шаклида ўтказилади. 11-синфда “Биология” фани якунловчи курс бўлганлиги учун ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакалардан тузилган саволлар асосида 30 та билет шакллантирилади. Ҳар бир билетда ўқувчига 3 тадан савол берилади. Саволларнинг 2 таси назарий, 1 таси амалий машғулотга оид бўлади.