Синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом - Ta’lim / Образование

Синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом

Ушбу саҳифада умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом билан яқиндан танишиб чиқишингиз мумкин.

Умумий қоидалар

Мазкур низом умумий ўрта таълим муассасалари синф раҳбарларининг (кейинги ўринларда синф раҳбарлари деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Синф раҳбарлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруқларига, мазкур низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.

Синф раҳбарларининг асосий вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар синф раҳбарларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • таълим муассасасининг тарбиявий тизимидаги таянч педагоглардан бири сифатида ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг (кейинги ўринларда синф ўқувчилари деб юритилади) амалда белгиланган таълим ва тарбия олишларини ташкил этиш;
  • одоб-ахлоқ ва ички тартиб қоидаларига мувофиқ муомала ва кийиниш маданиятига қатъиян амал қилиш, жамоада намунали бўлиш;
  • ўқувчиларнинг ўсиб-улғайишларини педагогик кузатувлар асосида назорат қилиш, ёрдамга муҳтож ўқувчиларга якка ҳолда ёндашиш асосида улар қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик, меҳр-мурувват, масъулият, ташаббускорлик, ишбилармонлик каби хислатларни уйғотиш;
  • синф ўқувчиларининг маънавий ва маърифий тарбиясини ташкил этишда ўқитувчилар, ёшлар етакчиси, психолог, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб юритилади), таълимим муассасаси раҳбарияти орқали вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, маҳалла, ҳуқуқ-тартибот идоралари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлаш.

Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
2021-йил 22 февралдаги 41 сон буйруғига 1 илова

 


, , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , ,

Leave a Reply