Инглиз тили фанидан имтиҳон саволлари (2022)

Мазкур методик тавсияда якуний назорат имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир якуний назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги инглиз тили курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.


maktab_imtihon_javoblari_230

Республика таълим маркази қошидаги чет тиллари бўйича Илмий-методик кенгашнинг 2022-йил 25-мартдаги №1 қарори асосида фойдаланишга тавсия этилди. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-, 11-синф ўқувчилари якуний назорат имтиҳонини ўтказиш бўйича методик тавсия ва материалларни тижорий мақсадда кўпайтириб тарқатиш тақиқланади. Умумий ўрта таълим муассасалари методбирлашмалари якуний назорат имтиҳони материалларига 15-20% гача ўзгартиришлар киритиши мумкин.


Инглиз тили
9, 11 синф

Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-, 11-синфлари учун инглиз тилидан
якуний назорат имтиҳони оғзаки нутқ кўникмасини аниқлаш юзасидан ўтказилади. Якуний назорат имтиҳонини ўтказишдан мақсад ўқувчиларнинг инглиз тили таълими бўйича олган билим, кўникма ва малакаларини аниқлашдан иборат. Унда оғзаки топшириқ 30 та билетдан иборат бўлиб, ҳар бир билетда учтадан топшириқ берилади. Ўқувчи олган билет бўйича тайёргарлик кўриши учун 20 минутгача вақт берилади.

Чет тиллари чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ва мактаблар учун мактаб метод бирлашмаси қарорига асосан қўшимча битта топшириқ берилади ва тайёргарлик кўриши учун қўшимча 10 минут вақт ажратилади.

Ўқувчи мавзу юзасидан ўз фикрини инглиз тилида эркин баён этиши керак. Ўқувчи томонидан билдирилган фикрлар грамматик ва фонетик жиҳатдан тўғри баён этилиши, нутқининг равонлиги, мавзудан четлашмаганлиги ва билдирилган фикрларнинг мантиқан бир-бири билан боғлиқлиги ҳисобга олинади. Фикрлар баён этилаётганда, сўз бирикмаларининг нотўғри ифодаланиши, грамматик ва фонетик
қоидаларга риоя қилмаслик ҳоллари бир гапнинг ўзида икки ва ундан ортиқ кузатилса, ўша гап ҳисобга олинмайди. Ўқувчи билет саволларига тўлиқ жавоб бера олмаса, ўқитувчи ўқувчига мавзу юзасидан қўшимча савол бериши мумкин.

Билет асосида ва қўшимча тарзда берилган ҳар бир саволга жавоб 5 баллик тизим асосида баҳоланади. Масалан: 1-саволга 3 балл, 2-саволга 5 балл, учинчи саволга 4 балл қўйилса, баҳолар умумлаштирилиб, ўртача балл чиқарилади. 3+5+4=12 ва 12:3=4 балл.

 

🔥17.7 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853