Мазкур методик тавсияда босқичли назорат ва якуний аттестация имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир босқичли назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги она тили курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.
Она тили
9 синф
Она тили фанидан ўқувчиларнинг ДТСда белгиланган билим, кўникма,
малака ва компетенсияларнинг элементлари қай даражада шаклланганлигини ҳамда фикрини мантиқий изчилликда, она тилининг кенг имкониятларидан ўринли фойдаланган ҳолда равон ва тўғри баён эта олиш малакаси, фикр баён этилаётган соҳа бўйича ўқувчининг билимлари кенглиги ва чуқурлиги, тузган матнининг имловий, услубий, саводлилик даражасини аниқлаш мақсадида 9-синф битирувчилари она тили фанидан якуний аттестацияда ижодий баён ёзадилар.
Баён матнлари 3 та вариантда тайёрланади. Ҳар бир вариантда биттадан матн берилади. Бир ўқувчи 3 та вариантдан (конвертдан) биттасини танлаб олади. Танлаб олинган конвертдаги матн мавзуси доскага ёзиб қўйилади. Ижодий баён учун берилган топшириқ ҳам доскага ёзиб қўйилади. Ўқитувчи томонидан ижодий баён матни бир марта (лозим бўлса, икки марта) ўқиб эшиттирилади. Ўқувчилар эшитган матн мавзусидан берилган топшириқ асосида ижодий баён ёзадилар.
Ижодий баён ҳажми 9-синф учун 3,5 – 4 бет бўлиши мумкин. Белгиланган вақт 2 соат (120 дақиқа) бўлиб, 5 баллик тизимда баҳоланади. Тасвирий воситалардан фойдаланиб баён ёзишда ўқувчи матн мазмунига боғлаб, мустақил равишда айрим нарса, воқеа-ҳодисаларни тасвирлайди. Бошлаб бериш йўли билан баён ёзишда бошланиши берилган матнни ўқувчилар ижодий давом эттириб, уни тўлиқ матн шаклига келтирадилар. Ўқувчининг ёзган баёни мазмун изчиллиги ва лисоний қурилиши жиҳатидан талаб даражасида бўлиши билан бирга, саводли бўлиши керак. Шунингдек, баённинг режа асосида ёзилишига эришилиши зарур. Аниқ тузилган режа ўқувчи баёнининг изчил мантиқий бўлишини таъминлайди. Ижодий баён учун иккита баҳо (мазмунига ва саводхонлигига 5/5 тарзида) қўйилади.
Она тили ва адабиёт
11 синф
Республика умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олаётган 11-синф ўқувчилари ўртасида Давлат битирув(якуний) имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан жорий йилдан бошлаб имтиҳон олиш учун иншо мавзулари тавсия этилмоқда. Имтиҳонда иншо танланишидан мақсад ўқувчиларда мантиқий-креатив мушоҳада юритиш кўникмаларини шакллантириш, мустақил ва ижодий фикрлашга ўргатиш, имло ва услубий саводхонликни таркиб топтириш, оғзаки ва ёзма нутқ малакаларини ривожлантиришдан иборат.
11-синфлар учун иншо уч вариантда тузилган бўлиб, ҳар бир вариантда учтадан иншо мавзулари бор. Шунга кўра, вариантдаги мавзуларнингиккитаси адабиёт фанидан имтиҳон материаллари Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурида белгиланган мавзулар асосида, биттаси эса эркин мавзуда тайёрланди.
Иншони ёзиб, ўқувчи томонидан ўқилиб, хатолар устида ишлаш, қўшимчалар қўшишини инобатга олиб, 3 академик соат вақт белгиланади.