Мактаб имтиҳон хужжатлари (баённома, далолатнома, буйруқ)

Ушбу саҳифада мактаб имтиҳон хужжатлари намуналари билан яқиндан танишиб, саҳифа сўнгида юклаб олишингиз мумкин.

Мактаб имтиҳон хужжатлари (баённома, далолатнома, буйруқ)

Битирувчи синфларда якуний аттестация ўтказиладиган фанлар рўйхати, шакли ва муддатлари ҳар ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.


Битирувчи синфлар учун якуний аттестация материаллари (баён ёки иншо мавзулари, математика бўйича топшириқлар, оғзаки имтиҳон билетлари, тест топшириқлари) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қошидаги Республика таълим маркази томонидан тайёрланиб, экспертизадан ўтказилиб тасдиқланади. Тест материалларини экспертизадан ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази вакиллари қатнашиши мумкин.

Мактаб битирувчиларининг якуний аттестациясини шу мактаб педагогик кенгаши томонидан тасдиқланган якуний аттестация комиссияси мувофиқлаштиради.

Якуний аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш учун барча жавобгарлик мактаб якуний аттестация комиссия раиси зиммасида бўлади.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


🔥13.1 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853