Миллий сертификат педагоглар аттестациясида имтиёз берадими? - Ta’lim / Образование

Миллий сертификат педагоглар аттестациясида имтиёз берадими?

Миллий сертификат педагоглар аттестациясида имтиёз берадими? Педагог кадрлар аттестасияси бўлимининг телеграм каналида ушбу саволга жавоб берилди.


Савол: Мен Сурхондарё вилояти Узун туманидаги ихтисослаштирилган мактабда тарих фани ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Саволим 2024 йилда олий тоифа олиш учун навбатдаги-мажбурий аттестацияда қатнашсам, менга миллий сертификатим учун максималл балл бериладими?

Жавоб: Йўқ берилмайди.

Амалдаги тартибга кўра, Низомниг 36-банди: Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.



Leave a Reply