eMaktab обунаси учун Telegram орқали тўлов қилса бўладими? (видео) - Ta’lim / Образование

eMaktab обунаси учун Telegram орқали тўлов қилса бўладими? (видео)

Ўқувчиларга, уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида Телеграм орқали “eMaktab” электрон журналига обуна бўлиш учун тўловни амалга ошириш имконияти ишлаб чиқилди.

kundalik.com Emaktab обунаси учун Telegram орқали тўлов қилса бўладими? (видео)

Телеграм орқали тўловни амалга ошириш учун қуйидаги амаллар кетма-кетлиги бажарилади:

1. Телеграм тармоғида @emaktabuz_bot ботига кирамиз.
2. Бошлаш учун “Ишга тушириш” буйруғини босамиз.
3. Ўзимиз учун қулай тилни танлаймиз.
4. Менюда “Обунага тўлаш” бандини танлаймиз.
5. “Профилга кириш”ни танлаймиз ҳамда ўзимизнинг логин ва калит сўзимизни киритамиз.
6. Бот сиз тўламоқчи бўлган ўқувчини танлашни таклиф қилади (агар сиз ота-она бўлсангиз) ва обуна турини (агар сиз ўқувчи бўлсангиз) танлашни таклиф қилади.
7. click.uz тўлов турини танлаймиз.
8. Агар телефонда клик иловаси ўрнатилган бўлса, у ҳолда бот бизни иловага ўтказади. Тўловни тасдиқлаш керак бўлади. Агар телефонда клик иловаси ўрнатилмаган бўлса, бот бизни тўлов формасида клик сайтига олиб боради, у ерда клик билан боғлиқ телефон рақамини киритиш ёки карта маълумотларини киритиш орқали кўрсатилган тўловни амалга ошириш мумкин.

Тўлов тасдиқлангандан сўнг ботга тўлов муваффақиятли амалга оширилганлиги ҳақида билдиришнома юборилади.

 



🔥18.1 K marta ko‘rildi