Чет тили фани ўқитувчилари учун малака синовлари қандай шаклда ўтказилади? - Ta’lim / Образование

Чет тили фани ўқитувчилари учун малака синовлари қандай шаклда ўтказилади?

Савол: Мен Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги 43-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчисиман. Тоифам иккинчи. Саволим: Баҳорда бўладиган аттестацияда инглиз тили ўқитувчилари қай тартибда имтиҳон топширади? Тест бўладими ёки 4 та йўналишдами? (Т.С.Я).

Чет тили фани ўқитувчилари учун аттестация ўтказиш тартиби

Жавоб: Низомнинг 37-бандида: Ўқув фани бўйича малака синовлари:

Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовлари чет тили фани ўқитувчилари учун тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмасини баҳолашга қаратилган ижодий синовлар шаклида ўтказилиши ҳамда Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани малака синовлари чет тили фани ўқитувчилари, маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари педагог кадрлари ҳамда таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ва чет тили фани ўқитувчилари учун тест синовлари шаклида ҳам ташкил этилиши мумкинлиги;

Низомнинг 31-бандида: Педагог кадрлардан ҳужжатларни қабул қилиш ҳар йили 1 март ва 1 октябрь саналарида тўхтатилиши, ваколатли вазирликлар томонидан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда педагогик маҳоратини баҳолаш, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагоглари учун ўқув фани бўйича малака синовлари (кейинги ўринларда – малака синовлари)ни ўтказиш шакли ҳамда жадвали ҳар йили 10 март ва 10 октябрга қадар тасдиқланиб, уларнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, тегишли вазирликлар ва идораларга ҳамда SMS-хабарнома орқали педагог кадрларга юборилиши-белгилаб қўйилган.

P.S. Чет тили (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчилари учун малака синов шакли (тест ёки тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмасини баҳолашга орқали амалга оширилиши) ҳар йили январь-июнь ойлари аттестацияси учун 10 мартга қадар, август-декабрь ойлари аттестацияси учун 10 октябрга қадар эълон қилинади.

 


🔥5.8 K marta ko‘rildi