Педагогика фанидан онлайн тест саволлари - Ta’lim / Образование

Педагогика фанидан онлайн тест саволлари

Маълумки, педагогика жамиятнинг ривожланиш қонун-қоидаларига таянган ҳолда тараққий етади. Бугунги кунда эса ана шу жараён авж палласига кирди. Инсон онги тараққий етмас экан, ижтимоий ҳаёт жабҳаларида ҳеч бир ўзгариш сезилмайди. Модомики, замон жадал суръатларда ўзгараётибдими, демак, педагогика ҳам шу ўзгаришларга ҳамоҳанг бўлмоғи даркор.

учитель узбекистан

Шуларни назарда тутган ҳолда ушбу саҳифада ўқитувчиларнинг педагогика фанидан ақлий салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида, қолаверса устозлар педагогикадан ўз билимларини синаб кўришлари учун тест тузилди.

Қисқа маълумот: 50 талик тест берилган бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл, жами 100 балл берилади. Тест сўнгида натижани, неччи балл тўплаганингизни билишингиз мумкин. Сизга омад ёр бўлсин 😉


1. «Онанинг меҳри осмонча бўлади» ҳикматининг муаллифи ким?
2. Воқеликни амалий ва назарий эгаллаш, ўзлаштириш, ўрганиш, билиш учун йўл-йўриқлар, усуллар мажмуаси, фалсафий билимларни яратиш ва асослаш усули — « . . . » дейилади.
3. «Синквейн» сўзининг маъноси нима?
4. Виртуал ўқитиш шакли қандай амалга оширилади?
5. «Социология» атамасини фанга биринчи бўлиб киритган олим?
6. Шахсни ривожланишига таъсир этувчи омилларга нималар киради?
7. Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги биринчи қонуни қачон қабул қилинган?
8. «Гимназия» атамаси келиб чиққан даврда таълим муассасасида энг аввало қайси фан ўтилишини назарда тутилган?
9. Дарс тизими биринчи марта ким томонидан ишлаб чиқилган?
10. Дарс таҳлили турларини кўрсатинг.
11. Таълим ва ўқитиш қонуниятлари, принциплари, методлари ва шаклларини ўрганадиган ва ўқитиш жараёнидаги тарбия муаммоларини ўрганадиган педагогиканинг мустақил бўлимини аниқланг.
12. Грекчадан олинган бўлиб, «топаман» деган маънони англатади. Илмий тадқиқотнинг ҳамда ўқитиш усулининг маҳсус услуби бўлиб, илмий кашфиётга ёки илмий фаразга асосланади.

Педагогиканинг қайси тармоғи ҳақида назарда тутилмоқда?
13. «Мотив» сўзи маъноси нима?
14. «Девиация» сўзининг маъносини топинг.
15. Ўқитишнинг вазифаларига нималар киради?
16. «Педагогик технология - бу амалиётга татбиқ қилинадиган муайян педогогик тизим лойиҳаси», деб таърифлаган олимни кўрсатинг.
17. Замонавий девиантология, девиант хулқ-атвор социологияси асосчиси ким?
18. Назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш мустақил тажриба ўтказиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ўқувчилар ўтказадиган амалий иш тури:
19. Қайси қаторда «валеология» атамаси ҳақида тўғри маълумот берилган?
20. «Метод» сўзи юнончадан олинган бўлиб, . . . деган маънони англатади.
21. Академик лицей функциялари қайси жавобда тўғри кўрсатилган.
22. Орфоэпия бўлимида нималар ўргатилади?
23. «Буюк дидактика» рисоласи кимнинг қаламига мансуб?
24. … — ҳис-ҳаяжоннинг ифода этиши, юз мушакларининг, маъноли ҳаракатларнинг сўзлаётган нуқтага гапга мослиги.
25. «Ҳар ким билим олиш хуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир». Қайси манбаадан олинган ва қайси модда?
26. Қандай воситалар ёрдамида ўқитиш мақсадлари амалга оширилади?
27. Дидактика нимани ўргатади?
28. Андрогогика нима?
29. «Имидж» сўзи қандай маънони англатади?
30. «Устоз шогирдларига катта зулм ҳам, ҳаддан ташқари кўнгилчанлик ҳам қилмаслиги лозим» деган фикр қайси алломага тегишли?
31. Малака нима?
32. Чор Россияси босиб олгунга қадар Марказий Осиёда қандай мактаблар бўлган?
33. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида нечта ҳарф ва ҳарф бирикмаси мавжуд?
34. Педагогик техника нима?
35. «Репетитор» сўзи лотинчадан олинган бўлиб, « . . . » деган маънони англатади.
36. Тарбия жараёнида кимлар қатнашади?
37. Мактабда қайси бўлим ўқитишнинг мақсади ўқувчиларга сўз тузилиши ва гап қурилиши ҳақидаги қонун-қоидаларни ўргатади?
38. «Бирор муаммони ечишда иштирокчилар томонидан билдириладиган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум ечимга келинадиган энг самарали методдир.» Гап қайси метод ҳақида боряпти?
39. «Педагогика» сўзи қандай маънони англатади?
40. Ўқитувчи фаолияти нимага асосланади?
41. Боласи бор оила қандай аталади?
42. Раҳбарда тадбиркорлик қандай намоён бўлади?
43. Ўзбек тилида нечта пунктуацион белги бор?
44. Дидактиканинг луғавий маъносини белгиланг.
45. Таълим-тарбияга биринчи бўлиб таъриф берган аллома — … .
46. Педагогик фаолиятни моҳирлик билан бошқариш – бу ...
47. Тажрибали ўқитувчининг шахсий сифатлари орасида доимо ажралиб турадиган қайси?
48. «… — аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида ўқитишни амалга оширишга қаратилган метод ҳисобланади. Мазкур метод дастлаб 1921 йил Гарвард университетида амалий вазиятлардан иқтисодий бошқарув фанларини ўрганишда фойдаланиш тартибида қўлланилган.»

Гап қайси метод ҳақида кетябди?
49. «Дидактика» терминини фанга биринчи бўлиб ким киритган?
50. Педагогика терминининг келиб чиқиши қайси мамлакат билан боғлиқ?



3 thoughts on “Педагогика фанидан онлайн тест саволлари

Leave a Reply