2023-2024 ўқув йилида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар белгиланди - Ta’lim / Образование

2023-2024 ўқув йилида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар белгиланди

Турли сабабларга кўра, умумий ўрта таълимни якунлай олмаган фуқароларнинг экстернат тартибида имтиҳонда қатнашиш жараёни соддалаштирилиб, ўтган йилдан эътиборан ариза уйдан чиқмаган ҳолда my.gov.uz портали орқали топширила бошланганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар рўйхатини эълон қилди.


Ушбу давлат хизмати 2023 йил 1 мартдан ишга туширилди. Талабгор баҳолар табели ҳамда коллеж ёки академик лицейда ўқимаганлиги тўғрисидаги маълумотномани илова қилади.

Ариза 2 кунда кўриб чиқилиб, якуний натижа ҳам шахсий кабинетдан юклаб олинади.

Экстернат – (лот. externus — ташқи) — ўқув муассасада ўзлаштириладиган дастурни мустақил, уйда (машғулотларга қатнашмасдан) ўзлаштиришга асосланган таълим тизими. Ўқувчи оралиқ ва якуний аттестацияни масофавий тарзда ҳам топшириши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295 сонли қарорига мувофиқ, экстернат тартибида имтиҳон олиш учун аризалар қабул қилиш давлат хизмати шаклида амалга оширииб, аризалар ҳар йили 1-мартдан 1-майга қадар (шу куни ҳам) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

Мазкур давлат хизмати бепул амалга оширилади.

Бу муҳим! Фуқаролар айнан таълим олган мактаб жойлашган ҳудудга эмас, ҳозирда доимий (ёки вақтинчалик) яшаётган ҳудуддаги экстернат мактабга онлайн ариза юборишлари ҳам мумкин. Бунинг учун мактаб ёки ҳудудий бўлимларга бориш шарт эмас.

Жорий ўқув йилида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар рўйхати билан танишинг.

 



Leave a Reply