2024-2025 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режаси тасдиқланди - Ta’lim / Образование

2024-2025 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режаси тасдиқланди

Умумий ўрта таълим муассасалари учун 2024-2025 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режаси тасдиқланди.


yangi oquv reja

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 94-сонли (26.03.2024 йил) «Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи эълон қилинди.

Унга кўра:

  • 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасаларининг 2-синфида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ҳамда 5-синфида “Табиий фан(Science)” фани жорий этилади;
  • Мазкур фанлардан дарс берадиган “Биология”, “География” фани ўқитувчилари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади;
  • 2024 йилнинг 30 августига қадар 2024-2025 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режадаги янгиликлар ва тушунтириш хатининг мазмун-моҳиятини ҳар бир таълим муассасасига етказиш ҳамда педагогик кенгаш йиғилишларида тарғибот ишларини ташкил этилади.

Бошланадиган ўқув йилида дарс тақсимоти шу ўқув-режа асосида амалга оширилади.

 



Leave a Reply