Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари санаси эълон қилинди - Ta’lim / Образование

Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари санаси эълон қилинди

Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари биринчи босқичи 15 июл куни бошланади. Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги хабар бермоқда.

prezident_maktabi_haqida

Имтиҳон вақти ва манзили ҳақидаги маълумот талабгор томонидан ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома орқали маълум қилинади.

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда қуйидаги фанлардан ўтказилади:

  • 1-босқич: Математика фанидан 30 та топшириқ  (тест шаклида);
  • 2-босқич: Танқидий фикрлаш ва муаммони ечиш бўйича 40 та топшириқ ҳамда инглиз тили фанидан 40 та савол (тест шаклида).

Имтиҳон натижалари Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
 


Leave a Reply