Умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари базавий тариф ставкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш мезонлари ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823 сонли қарорининг 1 иловаси билан “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланган. Мазкур Низомнинг 26-бандида “Умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, фанлараро интеграцияни кучайтириш, таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, STEAM ёндашувини самарали ташкил этиш, уларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини оширишда фаоллиги учун ишчи гуруҳининг қарори билан (мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўқитувчилар умумий сонининг 50 фоизидан ташқари) умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалар раҳбарлари базавий тариф ставкаларига 10 фоизлик ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш мумкин” деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги “Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 372-сонли буйруғи билан “Фан ойлик”ларини ўтказиш бекор қилинган.
Шу сабабли, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалар раҳбарлари базавий тариф ставкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгилашнинг янги мезони ишлаб чиқилди. Қуйида вазирлик хати ва ушбу мезон билан яқиндан танишиб чиқишингиз мумкин.