Август кенгашлари республика ўқув-семинари онлайн бўлиб ўтади

Анъанавий август кенгашлари ҳар ўқув йили олдидан халқ таълими муассасалари раҳбарлари ва педагог ходимлари учун ўқув дастурлари ва дарсликлардаги янгиликлар, ўзгаришларни тизим ходимларига етказиш, янги ўқув йилида таълим-тарбия сифатини янада ошириш юзасидан муҳим ва устувор йўналишларни белгилаб олиш мақсадида ўтказиб келинади.

onlayn_uroki_distansionnye

2021-2022-ўқув йили Август кенгашлари жорий йил 17-18 август кунлари “National Geographic” телеканалида онлайн шаклда эфирга берилади.

Шунингдек, Август кенгашларининг эфирга бериш жадвали ва видео дарслар Халқ таълими вазирлигининг “онлайн мактаб” телеграм каналида  ҳам эълон қилиб борилади.

Жорий йил 17 август кунидан бошлаб белгиланган жадвал асосида Август кенгашларини тизимдаги барча раҳбарлар ва педагог ходимлар кузатиб боришлари мумкин.

📌 Маълумот учун: “National Geographic” телеканалида – 1-4-синф «Онлайн мактаб» рукнидаги телевизион дарслар эфирга берилган эди.

манба

🔥1.8 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853