Ўқитувчилар учун қандай устамалар бор ва улар қанча миқдорда тўланади? - Ta’lim / Образование

Ўқитувчилар учун қандай устамалар бор ва улар қанча миқдорда тўланади?

Ўқитувчилар учун қандай турдаги устамалар бор? Уларнинг миқдори қанча? Умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари учун белгиланган қўшимча устамалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги брифингида маълум қилинди.

Ўқитувчилар учун қандай устамалар бор ва улар қанча миқдорда тўланади?

Олимпиадаларга тайёрлов ва олимпиада ғолиблари

Халқаро олимпиада ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва директорларга базавий таъриф ставкаларига нисбатан:

  • олтин медал учун 200 фоиз;
  • кумуш медаль учун 175 фоиз;
  • бронза медали учун 150 фоиз.

ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига лавозим маошига нисбатан – 150 фоиз;

ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларига лавозим маошига нисбатан – 100 фоиз;


Тегишли халқаро ва миллий сертификатлар

Халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог-кадрларга таъриф ставкаларига нисбатан – 50 фоиз;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог-кадрларга тариф ставкаларига кўра – 50 фоиз;

касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган тест ва суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог-кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг – 5.5 баробари;

физика-информатика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича миллий сертификатлар синовидан максимал балл олган педагогларнинг иш ҳақи тўловларига – 50 фоиз;

чет тили фанлари бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар иш ҳақига – 50 фоиз устамалар берилади.



Давлат унвонлари

Халқ ва хизмат кўрсатган арбоб фахрий унвонлари учун – базавий ҳисоблаш миқдори(БҲМ)нинг 3 баравари;

хизмат кўрсатган фахрий унвони учун – БҲМ 1,6 баравари;

хизмат кўрсатган спорт устаси фахрий унвони учун – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдоринг 7,1 фоизи тўланади.


Қўшимча педагогик меҳнат фаолияти

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра, синф раҳбарлиги учун – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,4% дан – 52,8% гача;

дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 8,8% дан – 17,6% гача;

информатика кабинети мудирлиги учун – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 17,6 фоизи;

Тошкент ислом университетининг битирган педагог ходимлар – лавозим маошининг 20 фоизи қўшимча устама сифатида тўланади.


Бошқа худуддан жалб қилинган педагоглар

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бир маъмурий худудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган олий ва 1 тоифага эга ўқитувчиларга – базавий тариф ставкаларга нисбатан 50 фоиз;

бошқа маъмурий худудий бирликдан келиб, фаолият юритаётган олий ва 1 тоифага эга ўқитувчиларга – базавий тариф ставкаларга нисбатан 100 фоиз;

олис худудларда жойлашган мактабларда бошқа худудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларларга – иш стажидан келиб чиқиб базавий тариф ставкаларига 10% дан – 50% гача;

табиий иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимларга – иш ҳақи суммасининг 10% дан – 60% гача устама тўланади.


Қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси хамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёл ўқитувчиларга – базавий тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз устама тўланади.

Вазир жамғармаси маблағлари ҳисобидан танловдан ўтган ўқитувчиларга – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида устамалар тўланади.



Leave a Reply