Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низом - Ta’lim / Образование

Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низом

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ–227-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда иқтидорли, ўз касбига содиқ педагогларни рағбатлантириш, ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг адолатли ва ошкора механизмини жорий этиш ҳисобига уларнинг ташаббускорлиги ва касб маҳорати ўсишини рағбатлантириш, умумтаълим мактаблари ходимлари меҳнатини баҳолаш ва моддий рағбатлантириш масалаларини ҳал қилишда мактабларнинг мустақиллигини ошириш ҳамда педагогик жамоалар ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисида давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари, педагоглар жамоатчилиги вакиллари иштирокида халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими ҳар томонлама муҳокама қилинганлиги ва маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

  • халқ таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
  • Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
  • Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси (кейинги ўринларда Директор жамғармаси деб аталади) тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2006 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

  • Директор жамғармаси барча умумтаълим муассасаларида — мактабларда ташкил этилади;
  • Директор жамғармаси маблағлари фақат умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига устамалар белгилаш учун йўналтирилади;
  • Директор жамғармаси маблағларидан устамалар билан умумтаълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган иқтидорли ўқитувчилари рағбатлантирилади.

Умумтаълим муассасалари ходимларига Директор жамғармасидан ҳар ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантиришлар белгилаш тўғрисидаги қарорлар умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.

Бунда халқ таълимини бошқариш ҳудудий органларининг умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар фаолиятига ва улар томонидан қабул қилинадиган қарорларга аралашишига йўл қўйилмайди.

4. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача — 50 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 60 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 70 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 80 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 100 фоиз;

б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — 50 фоиз, синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 25 фоиз»;

Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
15 нафар ўқувчигача — 50 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 60 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 70 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 80 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 100 фоиз;
б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — 50 фоиз, синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 25 фоиз.
Кўрсатиб ўтилган қўшимча ҳақларни тўлаш ушбу қўшимча ҳақларни молиялаштириш учун махсус ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)

в) информатика кабинети мудирлиги учун — 50 фоиз.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 40-сонли қарорига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 100-модда)

5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, икки ҳафта муддатда Умумтаълим муассасаси-мактаб ҳузуридаги махсус комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унда:

  • махсус комиссиянинг ҳуқуқлари ва масъулияти, унинг мажлисларини ўтказиш ва қарорлар қабул қилиш тартибини;
  • педагогик меҳнатни баҳолаш мезонлари асосида ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига устамаларнинг аниқ миқдорларини белгилаш тартибини;
  • Директор жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини;
  • махсус комиссияларнинг самарали фаолият кўрсатиши билан боғлиқ бошқа масалаларни тартибга солиш назарда тутилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда бир ой муддатда халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини ҳамда Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни, кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказган ҳолда, қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, уларда:

  • педагог ходимлар малакасини, билим даражасини ва педагогик маҳоратини баҳолашнинг улар малакаси холисона баҳоланишини таъминловчи мезонларини такомиллаштириш, шунингдек педагог малакаси пасайган тақдирда белгиланган тоифани пасайтириш;
  • ўқитувчилар лавозимига фақат олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган ходимлар қабул қилинадиган тартибни белгилаш;
  • малака тоифаси бериш учун зарур бўлган энг кам стаж муддатларини белгилаш назарда тутилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

  • Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2006 йил 1 январгача халқ таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш юзасидан, айниқса жойларда зарур тайёргарлик ва тушунтириш ишларини амалга оширсин;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2006-2007 йиллар мобайнида умумтаълим муассасаларининг барча педагог ходимларини аттестациядан ўтказсин ҳамда унинг натижаларига кўра ходимларга тегишли малака тоифаларини белгиласин.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил I ярим йиллиги якунлари бўйича мажлисида ахборот берилсин.

8. Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари халқ таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан қаттиқ мониторинг ўрнатсинлар.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 412-модда)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мониторинг асосида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши тўғрисида белгиланган тартибда ахборот берсинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2006 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.А. Голишев ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.

Тошкент ш., 2005 йил 21 декабрь, 275-сон         Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

 


Leave a Reply