Олийгоҳга киришга иштиёқи бор бўлган ўқувчилар учун айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитилади.
Аввалроқ, давлат раҳбари мактаб таълимидаги масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказаётганлигини хабар берган эдик.
Йиғилиш давомида юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқариши эълон қилинди.
Унга кўра, олийгоҳга киришга иштиёқи бор бўлган 10-11 синф ўқувчиларига “кимё – биология”, “математика – физика”, “математика – чет тили”, “она тили ва адабиёт – чет тили” фанлари уларнинг танлови асосида чуқурлаштириб ўқитилади.
Касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги ўқувчиларга эса мактабнинг ўзида тайёр мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имконияти яратилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сентябрдан бошлаб ушбу тажрибани салоҳияти ва тайёргарлиги бор 135 та мактабда йўлга қўйиш топширилди. Келгуси ўқув йилидан камида 1 мингта мактаб ушбу тизимга ўтказилади.
Дарсларнинг мазмуни ҳам ўзгариши таъкидланди. Бунда 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади.